Adolat Online Adolat Online ← Bosh sahifaga qaytish

Rasmiy huquqiy hujjatlar

«ADOLAT ONLINE» platformasidan foydalanish shartlarini belgilovchi Ommaviy oferta va unga bog'liq ichki siyosatlar to'plami. Huquq egasi — «ISHONCH PRIME» MChJ.

📄 Hujjat: AO-LP-001 … AO-LP-011 🗓 Hujjat versiyasi sanasi: 21.07.2026 🌐 Amal qilish tili: o'zbek tili (kirill alifbosi, asl nusxa)
Eslatma. Ushbu sahifa «ISHONCH PRIME» MChJ tomonidan tasdiqlangan rasmiy hujjatlar matnini o'zgarishsiz, to'liq holda taqdim etadi. Hujjatlarning asl (yuridik kuchga ega) tili — o'zbek tili, kirill alifbosi. Botda va ilovada ko'rsatiladigan qisqacha lotin alifbosidagi bayonlar ushbu to'liq matnga asoslanadi; ziddiyat yuzaga kelgan taqdirda ushbu sahifadagi matn ustuvor hisoblanadi. Operator rekvizitlari (STIR, bank ma'lumotlari, yuridik manzil, elektron pochta, telefon, veb-sayt) hujjatlarning yakuniy tasdiqlangan nusxasida to'ldiriladi.
AO-LP-001

Ommaviy oferta

«ADOLAT ONLINE» ПЛАТФОРМАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ОММАВИЙ ОФЕРТА Ҳуқуқ эгаси: «ISHONCH PRIME» МЧЖ
Ҳужжат мақоми: Амалдаги оммавий оферта
Тасдиқланади: «ISHONCH PRIME» МЧЖ иштирокчиларининг қарори билан
Амал қилиш ҳудуди: Ўзбекистон Республикаси
Амал қилиш тили: Ўзбек тили (кирилл алифбоси) МУНДАРИЖА Умумий қоидалар
Атамалар ва таърифлар
Офертанинг предмети
Платформа ҳақида умумий маълумот
Платформа иштирокчилари
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Адвокатларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Бошқа ҳамкор мутахассисларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Платформа операторининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Платформада рўйхатдан ўтиш тартиби
Электрон розилик ва акцепт
Хизматлардан фойдаланиш тартиби
Тўловлар ва ҳисоб-китоблар
Комиссиялар
Интеллектуал мулк ва контент
Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш
Махфийлик
Рейтинг ва фикр-мулоҳаза тизими
Сунъий интеллект (AI) хизматларидан фойдаланиш
Жавобгарликни чеклаш
Форс-мажор
Низоларни ҳал қилиш
Якуний қоидалар
Иловалар

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Мақсад
1.1. Ушбу Оммавий оферта (кейинги ўринларда — Оферта) «ADOLAT ONLINE» рақамли ҳуқуқий платформасидан фойдаланиш шартларини белгилайди.
1.2. Оферта Платформа, фуқаролар, адвокатлар ва Платформада қонунчиликка мувофиқ фаолият юритувчи бошқа мутахассислар ўртасида юзага келадиган муносабатларни тартибга солади.
1.3. Мазкур Оферта Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ оммавий таклиф ҳисобланади.
1.4. Платформада рўйхатдан ўтиш, электрон тарзда розилик билдириш ёки хизматлардан фойдаланиш ушбу Офертанинг тўлиқ ва сўзсиз қабул қилинганлигини (акцепт қилинганлигини) англатади.
1.5. Агар фойдаланувчи мазкур Оферта шартларига рози бўлмаса, у Платформа хизматларидан фойдаланмаслиги лозим. 15.1. Фойдаланувчи AO-LP-008 — Контентни модерация қилиш сиёсатида белгиланган талабларга риоя қилиши шарт. Ушбу талабларни бузиш Платформа томонидан тегишли чеклов чоралари қўлланилишига асос бўлиши мумкин.


2-модда. Қонунчилик асослари
2.1. Ушбу Оферта қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси;
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси;
«Электрон тижорат тўғрисида»ги Қонун;
«Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Қонун;
«Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Қонун (қўлланилган ҳолларда);
«Шахсий маълумотлар тўғрисида»ги Қонун;
«Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонун;
«Адвокатура тўғрисида»ги Қонун;
ҳамда Платформа фаолиятига татбиқ этиладиган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар.
2.2. Агар қонунчиликка ўзгартишлар киритилса, ушбу Оферта қонунчилик талабларига мувофиқ қайта кўриб чиқилади. 2.3.Мазкур Оммавий оферта «ISHONCH PRIME» МЧЖ (кейинги ўринларда — Платформа маъмурияти) томонидан «Adolat Online» рақамли ҳуқуқий платформаси орқали кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланиш шартларини белгилайди.
2.4.Платформада рўйхатдан ўтиш, шахсий кабинет яратиш, хизматдан фойдаланиш ёки электрон тарзда розилик билдириш Фойдаланувчи томонидан ушбу Оммавий офертанинг барча шартлари тўлиқ қабул қилинганлигини (акцепт қилинганлигини) англатади.
2.5.Агар Фойдаланувчи мазкур Оммавий оферта шартларига рози бўлмаса, у Платформа хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.

2-БОБ. АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР


3-модда. Асосий атамалар
Ушбу Офертада қуйидаги атамалар қуйидаги маъноларда қўлланилади.
3.1. Платформа
"ADOLAT ONLINE" — Интернет тармоғи, мобил илова, Telegram бот, сунъий интеллект (AI) хизматлари ва бошқа рақамли технологиялар орқали ҳуқуқий хизматларни ташкил этиш, фойдаланувчиларни малакали мутахассислар билан боғлаш, ҳуқуқий ахборот тақдим этиш ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа рақамли хизматларни кўрсатишга мўлжалланган ахборот тизими.
3.2. Платформа оператори
Платформага бўлган мулкий ҳуқуқларга эга бўлган ҳамда унинг техник, ташкилий ва ҳуқуқий фаолиятини таъминловчи юридик шахс.
Мазкур Офертада Платформа оператори сифатида «ISHONCH PRIME» МЧЖ тушунилади.
3.3. Асосчи
Платформанинг таъсисчиси (таъсисчилари) бўлиб, компаниянинг стратегик ривожланиши, асосий корпоратив сиёсатлари ва муҳим қарорларини белгилаш ваколатига эга шахс.
3.4. Фойдаланувчи
Платформа хизматларидан фойдаланувчи ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахс.
Фойдаланувчилар қуйидаги тоифаларга бўлинади:
Фуқаро;
Адвокат;
Ҳамкор мутахассис;
Ташкилот вакиллари;
Давлат органлари вакиллари (агар қонунчиликда назарда тутилган бўлса).
3.5. Фуқаро
Ўз ҳуқуқий масаласини ҳал қилиш, ҳуқуқий ахборот олиш ёки мутахассис хизматидан фойдаланиш мақсадида Платформага мурожаат қилувчи жисмоний шахс.
3.6. Адвокат
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ адвокатлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган ҳамда Платформада ихтиёрий равишда рўйхатдан ўтган шахс.
Изоҳ: Платформа адвокатнинг касбий мустақиллигига аралашмайди ва унинг касбий фаолияти устидан назоратни амалга оширмайди.
3.7. Ҳамкор мутахассис
Платформа орқали қонунчиликда тақиқланмаган хизматларни кўрсатувчи мутахассис.
Жумладан:
Нотариус;
Медиатор;
Патент вакили;
Баҳоловчи;
Аудитор;
Бухгалтер;
Солиқ маслаҳатчиси;
Кадастр муҳандиси;
Психолог;
Таржимон; Бошқа қонунчиликка мувофиқ фаолият юритувчи мутахассислар.
Мутахассиснинг ADOLAT VERIFIED мақомини олиши ихтиёрий ҳисобланади ва у AO-LP-005 — ADOLAT VERIFIED сиёсати талабларига мувофиқ амалга оширилади. Мутахассисга берилган ADOLAT VERIFIED мақоми давлат органи томонидан берилган лицензия, аккредитация ёки бошқа расмий мақом ҳисобланмайди ва фақат AO-LP-005 талаблари доирасида амал қилади. 3.8. Ҳуқуқий хизмат
Қонунчиликка мувофиқ кўрсатиладиган маслаҳат, ҳуқуқий ҳужжат тайёрлаш, ҳуқуқий таҳлил, суд ёки бошқа органларда вакиллик қилиш ҳамда бошқа ҳуқуқий ёрдам турлари.
3.9. AI хизмати
Платформа таркибидаги сунъий интеллект технологиялари орқали тақдим этиладиган автоматлаштирилган ахборот ва ёрдам хизматлари.
AI жавоблари ҳуқуқий маслаҳат ҳисобланмайди ва адвокат ёки бошқа ваколатли мутахассис хулосасини алмаштирмайди.
3.10. Шахсий кабинет
Фойдаланувчига тегишли бўлган, рўйхатдан ўтгандан кейин фойдаланиш мумкин бўлган электрон интерфейс.
3.11. Контент
Платформа оператори томонидан яратилган ёки қонуний асосда жойлаштирилган:
Мақолалар;
Ҳуқуқий маълумотлар;
Видео дарслар;
Инфографикалар;
Расмлар;
Аудио материаллар;
Сериаллар;
Дизайн элементлари;
Логотиплар;
Интерфейс ечимлари;
Дастурий код;
Бошқа интеллектуал мулк объектлари.
Фойдаланувчилар томонидан юкланган материаллар "контент" сифатида эмас, балки "фойдаланувчи материаллари" сифатида баҳоланади ва улар учун алоҳида қоидалар қўлланилади.


4-модда. Атамаларни талқин қилиш
4.1. Ушбу Офертада ишлатилган атамалар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ талқин қилинади.
4.2. Агар ушбу Офертада маълум атамага таъриф берилмаган бўлса, у амалдаги қонунчиликда белгиланган маънода қўлланилади.
4.3. Офертанинг турли бўлимлари ўртасида зиддият юзага келган тақдирда, мазкур "Атамалар ва таърифлар" бўлимида келтирилган таърифлар устувор ҳисобланади.

3-БОБ. ОФЕРТАНИНГ ПРЕДМЕТИ


5-модда. Офертанинг предмети
5.1.Ушбу Оферта Платформа оператори томонидан Платформа орқали кўрсатиладиган рақамли ахборот, ташкилий, техник ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа хизматлардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
5.2.Платформа қуйидаги хизматларни ташкил этиши мумкин:
а) Ҳуқуқий ахборот тақдим этиш;
б) Ҳуқуқий ҳужжатлар шаблонларини тақдим этиш;
в) Сунъий интеллект (AI) ёрдамида дастлабки ҳуқуқий маълумот бериш;
г) Адвокатлар ва бошқа ҳамкор мутахассислар ҳақида маълумот тақдим этиш;
д) Фуқаролар билан адвокатлар ўртасида электрон алоқа ўрнатиш;
е) Учрашувларни режалаштириш;
ж) Электрон навбат ташкил этиш;
з) Онлайн тўловларни қабул қилиш;
и) Электрон хабарномалар юбориш;
к) Рейтинг ва фикр-мулоҳаза тизимини юритиш;
л) Қонунчиликка зид бўлмаган бошқа рақамли хизматларни ташкил этиш.
5.3.Платформа хизматлари доираси вақт ўтиши билан кенгайтирилиши, қисқартирилиши ёки ўзгартирилиши мумкин.
Бундай ўзгаришлар ҳақида Платформа фойдаланувчиларни электрон тарзда хабардор қилади.


6-модда. Платформанинг ҳуқуқий мақоми
6.1.Платформа адвокатлик тузилмаси ҳисобланмайди.
6.2.Платформа юридик маслаҳат берувчи ташкилот ҳисобланмайди.
6.3.Платформа давлат органи ҳисобланмайди.
6.4.Платформа суд, прокуратура, Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси ёки бошқа давлат органларининг ваколатларини амалга оширмайди.
6.5.Платформа адвокатнинг мустақил касбий фаолиятига аралашмайди.
6.6.Платформа адвокат ва фуқаро ўртасида тузиладиган ҳуқуқий муносабатларнинг мазмунига аралашмайди.
6.7.Платформа фақат рақамли ахборот воситачиси ва ташкилий-техник оператор сифатида фаолият юритади. 6.8.Платформа иштирокчиларга рақамли воситачилик хизмати кўрсатади.
Платформа давлат органлари, адвокатлик тузилмалари ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ваколатларини ўз зиммасига олмайди.


7-модда. Платформа нимани кафолатламайди
7.1.Платформа ҳеч қачон:
суд ишининг ижобий ҳал бўлишини;
давлат органининг муайян қарор қабул қилишини;
адвокат томонидан муайян натижага эришилишини;
ҳуқуқий низонинг албатта ҳал бўлишини;
кафолатламайди.
7.2.Платформа фақат қонунчиликда назарда тутилган имкониятлар доирасида рақамли хизматларни ташкил этади.
7.3.Фуқаро муайян ҳуқуқий натижага эришиши ёки эришмаслиги адвокатнинг мустақил касбий фаолияти, ишнинг ҳолатлари ва амалдаги қонунчиликка боғлиқ бўлади.


8-модда. Платформанинг асосий принциплари
Платформа ўз фаолиятини қуйидаги принциплар асосида амалга оширади:
Қонунийлик;
Ҳалоллик;
Шаффофлик;
Тенглик;
Мустақиллик;
Ахборот хавфсизлиги;
Инсон ҳуқуқларига ҳурмат;
Рақамли инновациялардан масъулиятли фойдаланиш.

4-БОБ. ПЛАТФОРМА ИШТИРОКЧИЛАРИ


9-модда. Платформа иштирокчилари
9.1. Платформада қуйидаги иштирокчилар фаолият юритиши мумкин:
а) Платформа оператори;
б) Фуқаролар;
в) Адвокатлар;
г) Ҳамкор мутахассислар;
д) Юридик шахслар;
е) Давлат органлари ва муассасалари (қонунчиликда белгиланган тартибда);
ж) Ахборот-технология ҳамкорлари;
з) Тўлов ташкилотлари;
и) Бошқа ҳамкор ташкилотлар.


10-модда. Платформа оператори
10.1. Платформа оператори Платформанинг техник ишлаши, хавфсизлиги ва узлуксиз фаолиятини таъминлайди.
10.2. Платформа оператори фақат рақамли инфратузилма оператори ҳисобланади.
10.3. Платформа оператори адвокатлик фаолиятини амалга оширмайди.
10.4. Платформа оператори фуқаро ва адвокат ўртасидаги ҳуқуқий муносабатларнинг мазмунига аралашмайди.


11-модда. Фуқаро
11.1. Фуқаро Платформа орқали:
Ҳуқуқий ахборот олиши;
Адвокат танлаши;
Ҳамкор мутахассисни танлаши;
Онлайн мурожаат юбориши;
Электрон ҳужжатлардан фойдаланиши;
Онлайн тўловларни амалга ошириши мумкин.
11.2. Фуқаро Платформадан фойдаланишда ҳаққоний маълумотларни тақдим этиши шарт. 11.3. Фойдаланувчига тегишли ягона аккаунт доирасида Платформа функционалига мувофиқ бир ёки бир нечта хизмат роллари фаоллаштирилиши мумкин.


12-модда. Адвокат
12.1. Адвокат Платформада ихтиёрий равишда рўйхатдан ўтади.
12.2. Платформа адвокатга мижоз топиш, мурожаатларни қабул қилиш ва рақамли воситалардан фойдаланиш имкониятини тақдим этади.
12.3. Адвокат мустақил равишда:
ишни қабул қилиш;
рад этиш;
ҳақ миқдорини келишиш (агар қонунчилик бошқача тартибни белгиламаган бўлса);
ҳуқуқий позициясини белгилаш ҳуқуқига эга.
12.4. Платформа адвокатнинг касбий қарорларига аралашмайди.


13-модда. Ҳамкор мутахассислар
13.1. Платформада қонунчиликка мувофиқ фаолият юритувчи бошқа мутахассислар ҳам иштирок этиши мумкин.
13.2. Ҳар бир мутахассис ўз фаолияти учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
13.3. Платформа уларнинг лицензияси, сертификати ёки малакаси мавжудлигини текшириш ҳуқуқига эга.
13.4. Зарур ҳолларда Платформа тасдиқловчи ҳужжатларни қайта тақдим этишни талаб қилиши мумкин.

5-БОБ. ФУҚАРОЛАР, АДВОКАТЛАР ВА ҲАМКОР МУТАХАССИСЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


14-модда. Фуқаронинг ҳуқуқлари
Фуқаро қуйидаги ҳуқуқларга эга:
14.1. Платформада рўйхатдан ўтиш.
14.2. Ўзи хоҳлаган адвокат ёки ҳамкор мутахассисни эркин танлаш.
14.3. Бир нечта мутахассисга мурожаат юбориш.
14.4. Хизмат нархи ҳақида олдиндан маълумот олиш.
14.5. Онлайн учрашув вақти ва шаклини келишиш.
14.6. Кўрсатилган хизмат ҳақида баҳо ва фикр қолдириш.
14.7. Шахсий маълумотларини янгилаш ёки қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ўчиришни талаб қилиш.
14.8. Қонунчилик ва ушбу Офертага мувофиқ Платформага шикоят ёки таклиф юбориш.


15-модда. Фуқаронинг мажбуриятлари
Фуқаро:
15.1. Ҳаққоний маълумотларни тақдим этиши шарт.
15.2. Бошқа шахс номидан ноқонуний фойдаланмаслиги шарт.
15.3. Платформага сохта ҳужжат юклаши тақиқланади.
15.4. Адвокат ёки бошқа иштирокчиларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказувчи ҳақорат, таҳдид ёки туҳмат мазмунидаги ҳаракатларни амалга оширмаслиги шарт.
15.5. Платформадан ноқонуний мақсадларда фойдаланмаслиги шарт.


16-модда. Адвокатнинг ҳуқуқлари
Адвокат қуйидаги ҳуқуқларга эга:
16.1. Платформада ихтиёрий рўйхатдан ўтиш.
16.2. Профили ҳақидаги маълумотларни мустақил бошқариш.
16.3. Мурожаатни қабул қилиш ёки рад этиш.
16.4. Мижоз билан қонунчилик доирасида мустақил келишувга эришиш.
16.5. Платформа орқали хабарномалар олиш.
16.6. Платформа техник хизматига мурожаат қилиш.
16.7. Нотўғри ёки ҳақоратли рейтинг ва изоҳлар бўйича текширув сўраш.


17-модда. Адвокатнинг мажбуриятлари
Адвокат:
17.1. Платформага ҳаққоний маълумотларни киритиши шарт.
17.2. Амалдаги адвокат мақомини сақлаши шарт.
17.3. Лицензияси ёки мақоми ўзгарган тақдирда Платформага хабар бериши шарт.
17.4. Платформа орқали қабул қилинган мурожаатлар бўйича ўз вақтида жавоб беришга ҳаракат қилиши лозим.
17.5. Платформадан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиши шарт.
Изоҳ: Ушбу банд адвокатнинг касбий фаолиятини эмас, фақат Платформадан фойдаланиш тартибини тартибга солади.


18-модда. Ҳамкор мутахассисларнинг ҳуқуқлари
Ҳамкор мутахассис:
18.1. Платформада рўйхатдан ўтиш.
18.2. Профилини бошқариш.
18.3. Мурожаатларни қабул қилиш ёки рад этиш.
18.4. Хизматлари ҳақида маълумот жойлаштириш.
18.5. Платформа техник хизматига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


19-модда. Ҳамкор мутахассисларнинг мажбуриятлари
19.1. Фақат ўз ваколати доирасида хизмат кўрсатиши шарт.
19.2. Тақдим этилган ҳужжатлар ҳақиқий бўлиши шарт.
19.3. Малакаси ёки ваколати тугаган тақдирда бу ҳақда Платформага хабар бериши шарт.
19.4. Платформа иштирокчиларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиши лозим.


20-модда. Платформада ўзаро муносабатлар
20.1. Барча иштирокчилар бир-бирининг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши лозим.
20.2. Ирқи, миллати, жинси, тили, дини ёки бошқа белгилар бўйича камситишга йўл қўйилмайди.
20.3. Платформа иштирокчилари ўртасидаги мулоқотда ҳақорат, таҳдид, туҳмат, спам ва ноқонуний контент тақиқланади.
20.4. Платформа ушбу қоидалар бузилган ҳолларда қонунчилик ва ички платформадан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ техник чоралар кўриши мумкин (огоҳлантириш, маълум функцияларни вақтинча чеклаш ва ҳ.к.).

6-БОБ. РЕЙТИНГ ВА ФИКР-МУЛОҲАЗА СИЁСАТИ


21-модда. Рейтинг тизимининг мақсади
21.1. Рейтинг тизими Платформа иштирокчиларига хизматдан фойдаланиш жараёни ҳақидаги шахсий таассуротини билдириш имконини беради.
21.2. Рейтинг тизими хизмат сифати ҳақида фуқароларга қўшимча ахборот бериш учун жорий этилади.
21.3. Рейтинг натижалари лицензия, малака, касбий тоифа ёки давлат томонидан берилган баҳони англатмайди.


22-модда. Кимлар рейтинг олиши мумкин?
Платформада рейтинг қуйидаги иштирокчиларга нисбатан шакллантирилиши мумкин:
Адвокатлар;
Нотариуслар;
Медиаторлар;
Баҳоловчилар;
Психологлар;
Бухгалтерлар;
Солиқ маслаҳатчилари;
Бошқа ҳамкор мутахассислар.


23-модда. Ким рейтинг қолдириши мумкин?
23.1. Фақат ҳақиқатан ҳам хизматдан фойдаланган иштирокчи рейтинг қолдириши мумкин.
23.2. Бир хизмат бўйича бир фойдаланувчи фақат бир марта баҳо бериши мумкин.
23.3. Сохта аккаунтлар орқали рейтинг бериш тақиқланади.


24-модда. Рейтинг нимага асосланади?
Фойдаланувчи қуйидаги мезонлар бўйича фикр билдириши мумкин:
Мулоқот маданияти;
Жавоб бериш тезлиги;
Тушунтиришнинг равшанлиги;
Учрашув интизоми;
Умумий хизматдан қониқиш даражаси.
Муҳим: Платформа иштирокчининг касбий билим даражаси, ҳуқуқий позицияси ёки суддаги натижаси бўйича баҳо бермайди ва бундай баҳолашга чақирмайди.


25-модда. Тақиқланган фикрлар
Қуйидагиларни жойлаштириш мумкин эмас:
Ҳақорат;
Туҳмат;
Ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумот;
Тиллий, диний ёки бошқа адоват қўзғатувчи сўзлар;
Шахсий маълумотларни ошкор қилиш;
Қонунчиликка зид бошқа материаллар.


26-модда. Рейтингни текшириш
26.1. Агар иштирокчи рейтинг ёки изоҳ ҳақиқатга тўғри келмаслигини ҳисобласа, Платформага электрон мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
26.2. Платформа мурожаатни кўриб чиқиб:
Рейтингни ўзгаришсиз қолдириши;
Изоҳни таҳрир қилишни сўраши;
Изоҳни вақтинча яшириши;
Қонунчилик ёки Платформа қоидалари бузилган тақдирда уни ўчириши мумкин.
26.3. Платформа рейтингни ўз хоҳишига кўра ўзгартирмайди. Қарор фақат текширув натижаларига асосланади.


27-модда. Рейтингнинг ҳуқуқий мақоми
27.1. Рейтинг фойдаланувчининг субъектив фикри ҳисобланади.
27.2. Рейтинг давлат экспертизаси ёки расмий хулоса эмас.
27.3. Рейтинг адвокат ёки бошқа мутахассиснинг касбий малакасини тасдиқламайди ва инкор этмайди.
27.4. Рейтинг лицензия бериш, лицензияни бекор қилиш ёки интизомий жавобгарлик учун асос бўла олмайди.


28-модда. Платформанинг бетарафлиги
28.1. Платформа рейтингларни сунъий равишда оширмайди ва пасайтирмайди.
28.2. Платформа ҳақ эвазига рейтингни ўзгартириш хизматини кўрсатмайди.
28.3. Реклама ёки бошқа тижорат муносабатлари рейтинг натижаларига таъсир қилмаслиги шарт. 28.4.Рейтингларни ҳисоблаш тартиби,фикрларни текшириш,
ҳамда рейтинг бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби "Рейтинг сиёсати" номли алоҳида ҳужжат билан белгиланади.

7-БОБ. ТЎЛОВЛАР, ҲИСОБ-КИТОБЛАР ВА КОМИССИЯ СИЁСАТИ


29-модда. Умумий қоидалар
29.1. Платформа орқали тўловлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
29.2. Тўловлар лицензияланган тўлов ташкилотлари ва банк хизматлари орқали қабул қилиниши мумкин.
29.3. Платформа нақд пул қабул қилмайди, агар қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса.


30-модда. Тўлов усуллари
Фойдаланувчилар қуйидаги усуллар орқали тўловни амалга ошириши мумкин:
Uzcard;
HUMO;
Visa;
MasterCard;
Click;
Payme;
UZUM Bank;
Банк ўтказмаси;
Қонунчиликда рухсат этилган бошқа электрон тўлов воситалари.


31-модда. Тўлов ташкилотлари хизмат ҳақи
31.1. Click, Payme ёки бошқа тўлов операторлари томонидан ундириладиган эквайринг (тўловни қайта ишлаш) хизмати учун комиссия Платформанинг операцион харажати ҳисобланади.
31.2. Агар Платформада бошқача тартиб олдиндан аниқ кўрсатилмаган бўлса, ушбу комиссия адвокат ёки ҳамкор мутахассис ҳақидан ушлаб қолинмайди.
31.3. Фуқаро тўловни амалга оширишдан олдин тўланадиган умумий сумма ҳақида тўлиқ ахборотни кўриши керак.
Изоҳ: Агар келажакда бизнес модели ўзгарса, бу ҳақда иштирокчилар олдиндан хабардор қилинади ва тегишли шартлар янгиланади.


32-модда. Платформа комиссияси
32.1. Платформа хизматлари учун комиссия ундирилиши мумкин.
32.2. Комиссия миқдори, ҳисоблаш тартиби ва тўлаш шартлари алоҳида «Комиссия сиёсати» ҳужжатида белгиланади.
32.3. Платформа комиссияси ва тўлов ташкилотининг эквайринг комиссияси бир-биридан мустақил ҳисобланади.


33-модда. Ҳисоб-китобларнинг шаффофлиги
33.1. Ҳар бир тўлов бўйича электрон чек ёки тасдиқловчи маълумот шакллантирилади.
33.2. Фуқаро ўз шахсий кабинети орқали амалга оширилган тўловлар тарихини кўриши мумкин.
33.3. Адвокат ва ҳамкор мутахассис ҳам ўз шахсий кабинети орқали тушумлар ва ҳисоб-китоблар ҳақидаги маълумотларни кўриши мумкин.


34-модда. Пулни қайтариш
34.1. Пул маблағларини қайтариш тартиби алоҳида «Пул маблағларини қайтариш сиёсати» билан тартибга солинади.
34.2. Платформа бир томонлама равишда маблағни ушлаб қолиш ҳуқуқига эга эмас, қонунчиликда ёки ушбу Офертада назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. 34.3.Платформа комиссиялари, тўлов операторлари комиссиялари ҳамда ҳисоб-китоб тартиби "Комиссия сиёсати" номли алоҳида ҳужжат билан тартибга солинади.

8-БОБ. ШАХСИЙ МАЪЛУМОТЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ


35-модда. Умумий қоидалар
35.1. Платформа иштирокчиларнинг шахсий маълумотларини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги, шу жумладан «Шахсий маълумотлар тўғрисида»ги Қонун талабларига мувофиқ қайта ишлайди ва ҳимоя қилади.
35.2. Платформа шахсий маълумотларга фақат хизматларни ташкил этиш ва кўрсатиш учун зарур бўлган ҳажмда ишлов беради.
35.3. Платформа давлат сири ёки махсус ваколат талаб этиладиган маълумотларни йиғиш, сақлаш ёки қайта ишлашни амалга оширмайди.


36-модда. Йиғиладиган маълумотлар
Платформа қуйидаги маълумотларни қабул қилиши мумкин:
Фамилия, исм, отасининг исми;
Туғилган сана;
Телефон рақами;
Электрон почта манзили;
Яшаш ҳудуди;
Шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари (верификация учун);
Тўловларни амалга ошириш учун зарур маълумотлар;
Лицензия, гувоҳнома ёки сертификатлар (мутахассислар учун);
Платформадан фойдаланишга оид техник маълумотлар.


37-модда. Маълумотлардан фойдаланиш мақсадлари
Шахсий маълумотлар қуйидаги мақсадларда қайта ишланади:
Иштирокчини рўйхатдан ўтказиш;
Иштирокчини верификация қилиш;
Хизматларни ташкил этиш;
Тўловларни амалга ошириш;
Техник қўллаб-қувватлаш;
Ахборот хавфсизлигини таъминлаш;
Қонунчилик талабларини бажариш.


38-модда. Маълумотларни тақдим этиш
38.1. Платформа иштирокчининг шахсий маълумотларини унинг розилигисиз учинчи шахсларга бермайди.
38.2. Қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
38.3. Тўлов ташкилотлари ва техник ҳамкорларга маълумотлар фақат хизматни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳажмда тақдим этилади.


39-модда. Ахборот хавфсизлиги
39.1. Платформа шахсий маълумотларни ноқонуний кириш, ўзгартириш, йўқ қилиш ёки тарқатишдан ҳимоя қилиш учун ҳуқуқий, ташкилий ва техник чораларни кўради.
39.2. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш чоралари мунтазам равишда такомиллаштириб борилади.


40-модда. Фойдаланувчининг ҳуқуқлари
Фойдаланувчи:
Ўзи ҳақидаги маълумотлар билан танишиш;
Уларни янгилаш;
Нотўғри маълумотларни тузатиш;
Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда маълумотларни Ўчиришни талаб қилиш;
Шахсий маълумотларга ишлов бериш юзасидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


41-модда. Шахсий маълумотларни муҳофаза қилиш
41.1. Платформа иштирокчиларининг шахсий маълумотлари ва қонунчилик билан муҳофаза қилинадиган бошқа маълумотлар белгиланган тартибда сақланади.
41.2. Платформа иштирокчиларининг шахсий маълумотларидан фақат ушбу Оферта ва қонунчиликда назарда тутилган мақсадларда фойдаланилади.
41.3. Адвокат ва мижоз ўртасидаги ахборот алмашинувига нисбатан қонунчиликда белгиланган ҳуқуқий режим (шу жумладан, адвокатлик сирига оид талаблар) қўлланилади. Платформа мазкур ҳуқуқий режимни бузишга қаратилган ҳаракатларни амалга оширмайди.
41.4.Платформа томонидан шахсий маълумотларга ишлов беришнинг батафсил тартиби "Шахсий маълумотларга ишлов бериш сиёсати" номли алоҳида ҳужжат билан тартибга солинади. 41.5. Шахсий маълумотларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва ҳимоя қилиш тартиби "AO-LP-002 — Шахсий маълумотларга ишлов бериш сиёсати" билан батафсил тартибга солинади.

9-БОБ. ADOLAT VERIFIED СИЁСАТИ


42-модда. ADOLAT VERIFIED мақсади
42.1. ADOLAT VERIFIED дастури иштирокчининг шахси ва Платформага тақдим этган маълумотларини текшириш орқали иштирокчилар ўртасида ишончни ошириш мақсадида жорий этилади.
42.2. VERIFIED белгиси давлат органлари томонидан берилган лицензия, аккредитация ёки сертификат ўрнини босмайди.


43-модда. VERIFIED белгисини ким олиши мумкин?
VERIFIED мақомини қуйидагилар олиши мумкин:
Адвокат;
Нотариус;
Медиатор;
Баҳоловчи;
Психолог;
Бухгалтер;
Солиқ маслаҳатчиси;
Таржимон;
Бошқа ҳамкор мутахассислар.


44-модда. VERIFIED бериш тартиби:
VERIFIED мақомини олиш учун иштирокчи қуйидаги маълумотларни тақдим этади:
Шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
Алоқа маълумотлари;
Касбий фаолиятини тасдиқловчи ҳужжатлар (зарур бўлганда);
Платформа талаб қилган бошқа маълумотлар. 44.1. Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар AO-LP-002 — Шахсий маълумотларга ишлов бериш сиёсати талабларига мувофиқ амалга оширилади.


45-модда. VERIFIED белгиси нимани англатади?
VERIFIED белгиси қуйидагиларни англатади:
✔ иштирокчининг шахси тасдиқланган;
✔ Платформага тақдим этилган ҳужжатлар текширилган;
✔ профилдаги асосий маълумотлар тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ келади.


46-модда. VERIFIED белгиси нимани англатмайди?
VERIFIED белгиси:
❌ иштирокчининг касбий маҳоратини кафолатламайди;
❌ суд ишларида ижобий натижани кафолатламайди;
❌ давлат лицензияси ҳисобланмайди;
❌ давлат аккредитацияси ҳисобланмайди;
❌ Платформа иштирокчининг келгусидаги ҳаракатлари учун кафил эканлигини англатмайди.


47-модда. VERIFIED мақомини бекор қилиш
Платформа VERIFIED мақомини вақтинча тўхтатиши ёки бекор қилиши мумкин, агар:
Тақдим этилган ҳужжатлар сохта эканлиги аниқланса;
Иштирокчи муҳим маълумотларни яширган бўлса;
Иштирокчи VERIFIED белгисидан қонунга зид мақсадларда фойдаланса;
Иштирокчининг касбий мақоми тугагани ҳақида ишончли маълумот тақдим этилса.
Бу қарор Платформа томонидан текширув натижаларига асосан қабул қилинади.


48-модда. VERIFIED бўйича шикоят
48.1. Иштирокчи VERIFIED мақоми юзасидан Платформага мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
48.2. Платформа мурожаатни белгиланган тартибда кўриб чиқади ва иштирокчига жавоб беради. 48.3.ADOLAT VERIFIED белгисини бериш,
Текшириш,
Бекор қилиш,
Қайта тиклаш тартиби
"ADOLAT VERIFIED сиёсати" номли алоҳида ҳужжат билан тартибга солинади.

10-БОБ. ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТЛАР ВА ЭЛЕКТРОН РОЗИЛИК


49-модда. Электрон ҳужжатлар
49.1. Платформа орқали шакллантирилган электрон ҳужжатлар қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлиши мумкин.
49.2. Электрон ҳужжатлар электрон шаклда сақланиши мумкин.
49.3. Электрон ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги уларнинг яратилган вақти, мазмуни ва техник маълумотлари орқали тасдиқланиши мумкин.


50-модда. Электрон розилик
50.1. Иштирокчи Платформада рўйхатдан ўтиш ёки хизматдан фойдаланиш жараёнида электрон шаклда розилик билдириши мумкин.
50.2. Электрон розилик қуйидаги ҳаракатлар орқали берилиши мумкин:
"Розиман" тугмасини босиш;
Белгиланган чекбоксни белгилаш;
Электрон тасдиқлаш кодини киритиш;
Қонунчиликда рухсат этилган бошқа электрон усуллар.
50.3. Электрон розилик иштирокчининг ушбу Оферта ва бошқа тегишли ҳужжатлар билан танишганини ва уларни қабул қилганини англатади. 50.4. Агар қонунчиликда алоҳида розилик талаб этилса, Платформа иштирокчидан шахсий маълумотларга ишлов бериш бўйича алоҳида электрон розилик олади.


51-модда. Электрон хабарлар
51.1. Платформа иштирокчига қуйидаги каналлар орқали хабар юбориши мумкин:
SMS;
Электрон почта;
Telegram;
Мобил илова;
Шахсий кабинет;
Push-хабарномалар.
51.2. Иштирокчи Платформага тақдим этган алоқа маълумотларининг тўғрилиги учун жавобгар ҳисобланади.


52-модда. Электрон журнал (лог)
52.1. Платформа ахборот хавфсизлиги ва низоларни кўриб чиқиш мақсадида техник журналларни (логларни) юритиши мумкин.
52.2. Логларда қуйидаги техник маълумотлар қайд этилиши мумкин:
Кириш вақти;
Чиқиш вақти;
IP-манзил (агар техник жиҳатдан мавжуд бўлса);
қурилма ҳақидаги техник маълумотлар;
Амалга оширилган ҳаракатлар тарихи.
52.3. Логлар иштирокчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, низоларни кўриб чиқиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қонунчилик талабларига мувофиқ сақланиши мумкин. 52.4.Платформа иштирокчининг электрон розилиги берилган сана ва вақтни, қабул қилинган ҳужжат версиясини ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган техник маълумотларни қонунчилик талабларига мувофиқ сақлаши мумкин.


53-модда. Электрон далиллар
53.1. Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда электрон журналлар, электрон хабарлар ва электрон розиликка оид техник маълумотлар низоларни ҳал қилишда далил сифатида қўлланилиши мумкин.
53.2. Бундай маълумотларнинг ҳуқуқий кучи амалдаги қонунчиликка мувофиқ баҳоланади. 53.3.Электрон розиликка оид техник маълумотлар Платформа томонидан электрон тасдиқ сифатида сақланиши мумкин.

11-БОБ. ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК ВА ПЛАТФОРМАДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚЛАРИ


54-модда. Умумий қоидалар
54.1. Платформа таркибига кирувчи веб-сайт, мобил илова, Telegram-бот, дизайн, логотип, интерфейс, дастурий таъминот, маълумотлар базаси, матнлар, график материаллар ва бошқа интеллектуал мулк объектлари Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк тўғрисидаги қонунчилиги билан муҳофаза қилинади.
54.2. Агар қонунчиликда ёки алоҳида шартномада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, мазкур объектларга бўлган ҳуқуқлар Платформа операторига ёки уларнинг қонуний ҳуқуқ эгаларига тегишли ҳисобланади.


55-модда. Фойдаланувчига бериладиган ҳуқуқ
55.1. Платформа иштирокчисига Платформадан шахсий ва қонуний мақсадларда фойдаланиш учун чекланган, бекор қилиниши мумкин бўлган ва бошқа шахсга ўтказилмайдиган фойдаланиш ҳуқуқи берилади.
55.2. Ушбу ҳуқуқ мулк ҳуқуқини ёки интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни иштирокчига ўтказмайди.


56-модда. Тақиқланган ҳаракатлар
Платформа иштирокчисига қуйидаги ҳаракатлар тақиқланади:
Платформа кодини ёки унинг қисмларини ноқонуний нусхалаш;
Дастурий таъминотни декомпиляция қилиш ёки ўзгартириш;
Логотип, товар белгиси ёки дизайндан рухсатсиз фойдаланиш;
Маълумотлар базасини оммавий кўчириш;
Автоматлаштирилган дастурлар (ботлар) орқали маълумотларни Йиғиш, агар бунга ёзма рухсат берилмаган бўлса;
Платформа ишига халал беришга қаратилган ҳаракатлар.


57-модда. Фойдаланувчи томонидан жойлаштирилган материаллар
57.1. Платформа иштирокчиси ўзи жойлаштирган материаллар учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
57.2. Иштирокчи Платформага жойлаштирган материаллари учинчи шахсларнинг ҳуқуқларини бузмаслигини кафолатлайди.
57.3. Агар жойлаштирилган материаллар қонунчилик ёки ушбу Оферта талабларига зид бўлса, Платформа уларни вақтинча чеклаши ёки ўчириши мумкин.


58-модда. Платформа материалларидан фойдаланиш
58.1. Платформа материалларидан тижорат мақсадида фойдаланиш, тарқатиш ёки қайта нашр этиш Платформа операторининг олдиндан ёзма розилиги билан амалга оширилади, қонунчиликда бундан мустасно ҳолатлар назарда тутилган бўлмаса.
58.2. Платформада жойлаштирилган очиқ ҳуқуқий ахборотдан қонунчиликка мувофиқ фойдаланишга ушбу модда тўсқинлик қилмайди.


59-модда. Ҳуқуқ бузилишлари
59.1. Интеллектуал мулк ҳуқуқлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, Платформа қонунчилик ва ушбу Офертага мувофиқ тегишли чораларни кўриши мумкин.
59.2. Ҳуқуқ эгаси ўз ҳуқуқлари бузилган деб ҳисобласа, Платформага электрон мурожаат юбориш ҳуқуқига эга. 59.3. Агар интеллектуал мулк ҳуқуқи бузилганлиги ҳақида асосли мурожаат келиб тушса, Платформа тегишли материалларга киришни вақтинча чеклаш ёки уларни қонунчилик талабларига мувофиқ ўчириш ҳуқуқига эга.

12-БОБ. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


60-модда. Умумий қоидалар
60.1. Томонлар ушбу Оферта ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ ўз мажбуриятларини бажариши шарт.
60.2. Ҳар бир иштирокчи ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
60.3. Ҳеч бир иштирокчи ўз мажбуриятини бошқа иштирокчи зиммасига бир томонлама юклай олмайди.


61-модда. Фуқаронинг жавобгарлиги
Фуқаро қуйидагилар учун шахсан жавобгар ҳисобланади:
Нотўғри ёки сохта маълумот тақдим этиш;
Бошқа шахс номидан рўйхатдан ўтиш;
Қонунга зид мақсадларда Платформадан фойдаланиш;
Бошқа иштирокчиларнинг ҳуқуқларини бузиш;
Ҳақорат, туҳмат ёки ноқонуний материаллар жойлаштириш.


62-модда. Адвокат ва бошқа мутахассиснинг жавобгарлиги
62.1. Адвокат ёки бошқа мутахассис ўзининг касбий фаолияти, тақдим этган маълумотлари ва Платформа орқали кўрсатган хизматлари учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
62.2. Платформа адвокат ёки мутахассиснинг касбий қарорлари, ҳуқуқий хулосалари ёки хизмат натижалари учун жавобгар ҳисобланмайди.
62.3. Адвокат ва бошқа мутахассис ўз касбий фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик талабларига мустақил риоя қилиши шарт.


63-модда. Платформа операторининг жавобгарлиги
63.1. Платформа оператори рақамли ахборот хизмати ва техник инфратузилмани таъминлаш учун масъул ҳисобланади.
63.2. Платформа оператори қуйидагилар учун жавобгар эмас:
Иштирокчилар ўртасида тузилган келишувлар мазмуни;
Адвокат ёки бошқа мутахассис томонидан қабул қилинган қарорлар;
Суд ёки давлат органлари қарорлари;
Иштирокчилар томонидан тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги.


64-модда. Техник узилишлар
64.1. Платформа техник хизмат кўрсатиш, профилактика ишлари ёки операторга боғлиқ бўлмаган техник сабаблар туфайли вақтинча ишламаслиги мумкин.
64.2. Платформа оператори хизматларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун оқилона чораларни кўради.
64.3. Форс-мажор ёки учинчи шахсларга боғлиқ техник носозликлар туфайли юзага келган узилишлар учун Платформа оператори жавобгар ҳисобланмайди.


65-модда. Зарарларни қоплаш
65.1. Агар иштирокчи ушбу Оферта ёки қонунчилик талабларини бузиши натижасида бошқа иштирокчига ёки Платформа операторига зарар етказса, у қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
65.2. Зарарни қоплаш масалалари қонунчиликка мувофиқ ҳал этилади.


66-модда. Жавобгарликнинг чекланиши
66.1. Платформа оператори Платформа орқали кўрсатилган хизматлар юзасидан муайян натижа, суд қарори ёки иқтисодий фойда кафолатламайди.
66.2. Платформа оператори иштирокчиларнинг ўзаро муносабатларидан келиб чиқадиган низоларда тараф ҳисобланмайди, агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса.
66.3. Ушбу модда Платформа операторини қонунчиликда назарда тутилган жавобгарликдан озод қилмайди. 66.4. Платформа оператори иштирокчилар ўртасида юзага келган низоларни имкони борича судгача ҳал этишга кўмаклашиши мумкин, бироқ низо бўйича қарор қабул қилувчи орган ҳисобланмайди.

13-БОБ. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


67-модда. Умумий қоидалар
67.1. Ушбу Оферта билан боғлиқ келиб чиққан низолар, аввало, музокаралар ва судгача мурожаат қилиш тартибида ҳал этилишига интилинади.
67.2. Томонлар низони ҳал қилишда ўзаро ҳурмат, ҳалоллик ва инсоф тамойилларига амал қилишга интиладилар.


68-модда. Судгача мурожаат қилиш
68.1. Ўз ҳуқуқлари бузилган деб ҳисоблаган иштирокчи, аввало, Платформа операторига электрон мурожаат юбориш ҳуқуқига эга.
68.2. Мурожаатда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
Мурожаат қилувчининг маълумотлари;
Низонинг қисқача мазмуни;
Талаблар;
Мавжуд далиллар (агар мавжуд бўлса).
68.3. Платформа мурожаатни қабул қилганлиги ҳақида иштирокчига электрон тасдиқ юбориши мумкин. 68.4. Шахсий маълумотларга оид мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби AO-LP-002 — Шахсий маълумотларга ишлов бериш сиёсати талабларига мувофиқ амалга оширилади. 68.5. Платформа орқали амалга ошириладиган ҳисоб-китоблар ва комиссияларни ҳисоблаш тартиби AO-LP-003 — Комиссия сиёсати билан тартибга солинади.


69-модда. Мурожаатни кўриб чиқиш
69.1. Платформа мурожаатни оқилона муддат ичида кўриб чиқишга ҳаракат қилади.
69.2. Зарур ҳолларда Платформа қўшимча маълумот ёки ҳужжатларни сўраши мумкин.
69.3. Кўриб чиқиш натижалари иштирокчига электрон шаклда юборилиши мумкин.


70-модда. Суд тартибида ҳал қилиш
70.1. Агар судгача ҳал қилиш имкони бўлмаса, низо Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ваколатли судда кўриб чиқилади.
70.2. Судловга тегишлилик ва судлов ваколати масалалари амалдаги процессуал қонунчиликка мувофиқ белгиланади.


71-модда. Қўлланиладиган ҳуқуқ
71.1. Ушбу Офертадан келиб чиқадиган муносабатларга Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги қўлланилади.
71.2. Агар ушбу Офертанинг айрим қоидалари ҳақиқий эмас деб топилса, бу ҳолат Офертанинг бошқа қоидалари амал қилишига таъсир этмайди.


72-модда. Мурожаатларни сақлаш
72.1. Платформа иштирокчиларнинг мурожаатлари ва улар бўйича қабул қилинган қарорларга оид маълумотларни қонунчилик ва ички тартибларга мувофиқ сақлаши мумкин.
72.2. Мазкур маълумотлар фақат қонуний мақсадларда ва белгиланган тартибда ишлатилади.
72.3. Судгача мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби Платформанинг ички тартиб ҳужжатлари билан батафсил белгиланиши мумкин. Тарафлар ўзаро розиликка эришган тақдирда, низо AO-LP-009 — Низоларни судгача ҳал қилиш сиёсатига мувофиқ онлайн музокара ёки медиация тартибида ҳал қилиниши мумкин.

14-БОБ. ОФЕРТАНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА АМАЛ ҚИЛИШИ


73-модда. Офертани ўзгартириш ҳуқуқи
73.1. Платформа оператори ушбу Офертага қонунчилик талаблари, Платформа фаолиятининг ривожланиши ёки хизматларни такомиллаштириш заруратидан келиб чиққан ҳолда ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.
73.2. Барча ўзгартишлар қонунчилик талабларига мувофиқ амалга оширилади.


74-модда. Янги таҳрирни эълон қилиш
74.1. Офертанинг янги таҳрири Платформанинг расмий веб-сайти, мобил иловаси ёки бошқа расмий ахборот каналлари орқали эълон қилиниши мумкин.
74.2. Ҳар бир янги таҳрирда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
версия рақами;
тасдиқланган сана;
кучга кириш санаси.


75-модда. Офертанинг янги таҳририни қабул қилиш
75.1. Янги таҳрир кучга кирганидан кейин Платформадан фойдаланишни давом эттириш иштирокчининг мазкур таҳрир билан танишгани ва уни қабул қилганини англатиши мумкин, агар қонунчиликда бошқача талаб белгиланмаган бўлса.
75.2. Агар қонунчилик айрим ўзгартишлар учун алоҳида розилик талаб қилса, Платформа бундай розиликни электрон шаклда олади.


76-модда. Офертанинг амал қилиш муддати
76.1. Ушбу Оферта бекор қилингунига ёки янги таҳрир билан алмаштирилгунига қадар амал қилади.
76.2. Янги таҳрир кучга кирган кундан бошлаб аввалги таҳрир ўз кучини йўқотади, агар янги таҳрирда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса.


77-модда. Якуний қоидалар
77.1. Ушбу Офертада назарда тутилмаган масалалар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ҳал этилади.
77.2. Агар ушбу Офертанинг айрим бандлари ҳақиқий эмас деб топилса, бу бошқа бандларнинг амал қилишига таъсир қилмайди.
77.3. Ушбу Оферта ўзбек тилида қабул қилинади. Зарурат туғилганда бошқа тиллардаги таржималар ахборот мақсадида тайёрланиши мумкин. Талқинда тафовут юзага келган тақдирда, ўзбек тилидаги матн устувор ҳисобланади.


78-модда. Операторнинг реквизитлари 78.1. Оператор реквизитларидаги маълумотлар ўзгарган тақдирда, улар Платформанинг расмий ахборот манбаларида янгиланади ва ушбу янгиланиш Офертанинг ажралмас қисми ҳисобланади. 78.2. Ушбу Оммавий оферта Платформа маъмурияти томонидан амалдаги қонунчилик, Платформа функционали ёки хизматлар ривожланиши муносабати билан бир томонлама ўзгартирилиши мумкин. Янгиланган таҳрир Платформада эълон қилинган пайтдан бошлаб кучга киради. Офертанинг якуний қисмида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
Юридик шахс номи: ISHONCH PRIME MChJ
Платформа номи: ADOLAT ONLINE
СТИР: (кейин киритилади)
ИНПС/банк реквизитлари: (кейин киритилади)
Юридик манзил: (кейин киритилади)
Электрон почта: (кейин киритилади)
Расмий веб-сайт: (кейин киритилади)
Телефон: (кейин киритилади)

15-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


79-модда. Офертанинг ҳуқуқий мақоми
79.1. Ушбу Оммавий оферта Платформа оператори ва иштирокчилар ўртасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгилайди.
79.2. Платформадан фойдаланиш ушбу Оферта шартларига риоя қилиш мажбуриятини юклайди.
79.3. Оферта иштирокчиларнинг қонунчиликда белгиланган ҳуқуқларини чекламайди.


80-модда. Ҳужжатлар ўртасидаги устуворлик 80.1. Платформа фаолиятида ушбу Оферта билан бир қаторда қуйидаги ички сиёсатлар ва ҳужжатлар ҳам қўлланилиши мумкин: AO-LP-002 — Шахсий маълумотларга ишлов бериш сиёсати;
AO-LP-003 — Комиссия сиёсати;
AO-LP-004 — Пул маблағларини қайтариш сиёсати;
AO-LP-005 — ADOLAT VERIFIED сиёсати. AO-LP-006 — Ахборот хавфсизлиги сиёсати.
AO-LP-007 — Рейтинг ва баҳолаш сиёсати.
AO-LP-008 — Контентни модерация қилиш сиёсати.
AO-LP-009 — Низоларни судгача ҳал қилиш ва низоларни кўриб чиқиш сиёсати.
AO-LP-010 — Электрон ҳужжат айланиши ва электрон розилик сиёсати. AO-LP-011 — Платформадан фойдаланиш қоидалари.
Рейтинг сиёсати;
Контентни модерация қилиш сиёсати;
бошқа ички ҳужжатлар. 80.2. Агар ушбу Оферта билан юқоридаги ҳужжатлар ўртасида зиддият юзага келса, қонунчиликда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ушбу Оферта қоидалари устувор ҳисобланади.


81-модда. Қонунчилик ўзгариши
81.1. Агар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ўзгаришлар юз берса, Платформа оператори ушбу Офертани қонунчиликка мувофиқлаштириш ҳуқуқига эга.
81.2. Қонунчилик нормалари ушбу Оферта қоидаларидан устувор ҳисобланади.


82-модда. Форс-мажор
82.1. Форс-мажор ҳолатлари (табиий офатлар, ҳарбий ҳаракатлар, давлат органларининг чекловлари, оммавий техник носозликлар, интернет инфратузилмасидаги узилишлар ва томонларга боғлиқ бўлмаган бошқа ҳолатлар) юзага келганда, томонлар ушбу ҳолатлар давомида мажбуриятларни бажармаганлик учун қонунчиликка мувофиқ жавобгарликдан озод қилиниши мумкин.
82.2. Форс-мажор ҳолати тугагандан сўнг томонлар ўз мажбуриятларини бажаришни давом эттирадилар.


83-модда. Расмий алоқа
83.1. Платформа оператори иштирокчилар билан қуйидаги расмий алоқа воситалари орқали мулоқот қилиши мумкин:
Расмий веб-сайт;
Мобил илова;
Telegram бот;
Электрон почта;
SMS;
Push-хабарнома;
Шахсий кабинет.
83.2. Иштирокчи томонидан кўрсатилган алоқа маълумотларининг янгилиги ва тўғрилиги учун иштирокчининг ўзи масъул ҳисобланади.


84-модда. Офертанинг кучга кириши
84.1. Ушбу Оммавий оферта Платформа оператори томонидан тасдиқланган санадан бошлаб кучга киради. 84.2. Офертанинг амалдаги таҳрири Платформанинг расмий ахборот манбаларида жойлаштирилади.

AO-LP-002

Shaxsiy ma'lumotlarga ishlov berish siyosati

ШАХСИЙ МАЪЛУМОТЛАРГА ИШЛОВ БЕРИШ СИЁСАТИ

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Ҳужжатнинг мақсади
1.1. Ушбу Шахсий маълумотларга ишлов бериш сиёсати (кейинги ўринларда — Сиёсат) ADOLAT ONLINE платформасида жисмоний шахсларга оид маълумотларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш, фойдаланиш, ҳимоя қилиш ва қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳаракатларни амалга ошириш тартибини белгилайди.
1.2. Ушбу Сиёсатнинг мақсади иштирокчиларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда Платформа фаолиятининг шаффофлигини таъминлашдан иборат.


2-модда. Қўлланилиш доираси
Ушбу Сиёсат қуйидаги шахсларга нисбатан қўлланилади:
Фуқаролар;
Адвокатлар;
Нотариуслар;
Медиаторлар;
Баҳоловчилар;
Бухгалтерлар;
Психологлар;
Таржимонлар;
Бошқа мутахассислар;
Платформа билан ўзаро муносабатга киришувчи барча иштирокчилар.


3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Сиёсатда қуйидаги атамалар қўлланилади:
Шахсий маълумот — муайян жисмоний шахсга тегишли бўлган ёки уни аниқлаш имконини берадиган ҳар қандай маълумот.
Шахсий маълумотларга ишлов бериш — йиғиш, ёзиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, фойдаланиш, узатиш, чеклаш, ўчириш ёки қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳаракатлар.
Маълумот субъекти — шахсий маълумотлари қайта ишланаётган жисмоний шахс.
Оператор — ISHONCH PRIME MChJ томонидан бошқариладиган ADOLAT ONLINE платформаси.


4-модда. Сиёсатнинг ҳуқуқий асослари
Ушбу Сиёсат:
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги;
шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
ADOLAT ONLINE Оммавий офертаси;
ҳамда Платформанинг бошқа ички ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилган. ШАХСИЙ МАЪЛУМОТЛАРГА ИШЛОВ БЕРИШ СИЁСАТИ

2-БОБ. ЙИҒИЛАДИГАН ШАХСИЙ МАЪЛУМОТЛАР ВА УЛАРГА ИШЛОВ БЕРИШ МАҚСАДЛАРИ


5-модда. Йиғилиши мумкин бўлган шахсий маълумотлар
Платформа фаолиятини амалга ошириш учун қуйидаги шахсий маълумотлар йиғилиши мумкин:
5.1. Шахсга оид маълумотлар
Фамилия;
Исм;
Отасининг исми (ихтиёрий ёки қонунчилик талаб қилганда);
Туғилган сана (зарур ҳолларда);
Жинси (ихтиёрий бўлса).
5.2. Алоқа маълумотлари
Телефон рақами;
Электрон почта манзили;
Яшаш ҳудуди (вилоят, туман, шаҳар);
Почта манзили (зарур ҳолларда).
5.3. Профил маълумотлари
Платформа иштирокчисининг мақомига қараб:
адвокат лицензиясига оид маълумотлар;
Нотариус, медиатор ёки бошқа мутахассиснинг касбий маълумотлари;
Иш тажрибаси;
Мутахассислик йўналиши;
Иш вақти;
Хизмат кўрсатиш ҳудуди.
5.4. Техник маълумотлар
Платформа қуйидаги техник маълумотларни автоматик равишда қайд этиши мумкин:
Фойдаланувчи ID;
Рўйхатдан ўтиш вақти;
Тизимга кириш ва чиқиш вақтлари;
Қурилма тури;
Операцион тизим ҳақидаги техник маълумотлар;
Браузер тури (веб-сайтда);
Илова версияси;
Техник идентификаторлар;
IP-манзил (мавжуд бўлганда ва қонунчиликка мувофиқ).
5.5. Молиявий маълумотлар
Зарур ҳолларда:
Банк реквизитлари;
Банк картасининг идентификация қилиш учун зарур қисми (тўлиқ карта маълумотлари эмас);
Тўлов тарихи;
Комиссия ҳисоб-китоблари.
Изоҳ: Платформа тўлов карталарининг тўлиқ рақами, CVV/CVC коди ёки тўлов тизимининг махфий маълумотларини мустақил сақламайди. Бундай маълумотларга ишлов бериш ваколатли тўлов ташкилотлари томонидан амалга оширилади.


6-модда. Маълумотларни йиғиш мақсадлари
Платформа шахсий маълумотларни қуйидаги мақсадларда Қайта ишлаши мумкин:
Иштирокчини рўйхатдан ўтказиш;
Иштирокчининг шахсини тасдиқлаш;
ADOLAT VERIFIED жараёнини амалга ошириш;
Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш;
Хизматлардан фойдаланиш имкониятини яратиш;
Тўловларни амалга ошириш;
Комиссияларни ҳисоблаш;
Техник қўллаб-қувватлаш;
Ахборот хавфсизлигини таъминлаш;
Қонунчилик талабларини бажариш;
Платформа хизматларини такомиллаштириш.


7-модда. Ортиқча маълумотларни йиғишни чеклаш
7.1. Платформа фақат ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган шахсий маълумотларни йиғишга интилади.
7.2. Қонунчиликда ёки хизмат кўрсатиш учун зарурат бўлмаган шахсий маълумотлар иштирокчидан талаб қилинмайди.
7.3. Платформа маълумотларни белгиланган мақсадлардан ташқари мақсадларда қайта ишламайди, қонунчиликда бунга асос мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно.

3-БОБ. ШАХСИЙ МАЪЛУМОТЛАРГА ИШЛОВ БЕРИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ


8-модда. Шахсий маълумотларга ишлов бериш асослари
8.1. Платформа шахсий маълумотларга қонунчиликда белгиланган асослар мавжуд бўлган тақдирда ишлов беради.
8.2. Шахсий маълумотларга ишлов бериш қуйидаги асослардан бирига таяниши мумкин:
иштирокчининг розилиги;
Шартнома ёки Оммавий офертани бажариш зарурати;
Қонунчиликда белгиланган мажбуриятларни бажариш;
Иштирокчининг мурожаатини кўриб чиқиш;
Қонунчиликда назарда тутилган бошқа асослар.


9-модда. Иштирокчининг розилиги
9.1. Қонунчиликда талаб этилган ҳолларда Платформа иштирокчидан шахсий маълумотларга ишлов бериш учун алоҳида розилик олади.
9.2. Розилик электрон шаклда берилиши мумкин.
9.3. Электрон розилик қуйидаги ҳаракатлар орқали тасдиқланиши мумкин:
"Розиман" тугмасини босиш;
чекбоксни белгилаш;
тасдиқлаш кодини киритиш;
қонунчиликда рухсат этилган бошқа электрон усуллар.
9.4. Платформа розилик берилган сана, вақт ва техник тасдиқ маълумотларини қонунчилик талабларига мувофиқ қайд этиши мумкин.


10-модда. Розиликни қайтариб олиш
10.1. Иштирокчи қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ўз розилигини қайтариб олиш ҳуқуқига эга.
10.2. Розилик қайтариб олинган тақдирда Платформа қонунчиликка мувофиқ:
Маълумотларга ишлов беришни тўхтатиши;
Маълумотларни ўчириши;
ёки уларни сақлаш мажбурияти мавжуд бўлса, фақат шу мақсадда сақлашни давом эттириши мумкин.
10.3. Розиликни қайтариб олиш айрим хизматлардан фойдаланиш имкониятининг чекланишига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда иштирокчига олдиндан ахборот берилади.


11-модда. Маълумот субъектининг ҳуқуқлари
Маълумот субъекти қонунчиликка мувофиқ:
Ўзи ҳақида қандай маълумотлар қайта ишланаётганини билиш;
маълумотларини янгилаш ёки тузатишни сўраш;
Нотўғри маълумотларни тузатишни талаб қилиш;
Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда маълумотларни ўчиришни талаб қилиш;
Мурожаат юбориш ва жавоб олиш ҳуқуқига эга.


12-модда. Платформанинг мажбуриятлари
Платформа:
Шахсий маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;
Рухсатсиз киришдан ҳимоя қилиш;
Маълумотларга фақат ваколатли шахслар киришини таъминлаш;
Қонунчилик талабларига риоя қилиш чораларини кўради.

4-БОБ. ШАХСИЙ МАЪЛУМОТЛАРНИ САҚЛАШ, ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВА ЙЎҚ ҚИЛИШ


13-модда. Маълумотларни сақлаш
13.1. Платформа шахсий маълумотларни фақат уларни йиғиш мақсадларига эришиш учун зарур бўлган муддат давомида ёки қонунчиликда белгиланган муддатларда сақлайди.
13.2. Маълумотларни сақлаш муддати тугагач, улар қонунчилик талабларига мувофиқ ўчирилиши, йўқ қилиниши ёки шахсни аниқлаш имконини бермайдиган шаклга келтирилиши мумкин.


14-модда. Ахборот хавфсизлиги чоралари
14.1. Платформа шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш мақсадида ташкилий ва техник хавфсизлик чораларини қўллайди.
14.2. Бундай чоралар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
Ваколатсиз киришни чеклаш;
Фойдаланувчиларни аутентификация қилиш;
Ҳуқуқларни тақсимлаш;
Техник журналлар (логлар) юритиш;
Маълумотларнинг бутунлигини назорат қилиш;
Захира нусхаларини (backup) яратиш;
Ахборот хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бошқа чоралар.


15-модда. Шахсий маълумотларга кириш ҳуқуқи
15.1. Шахсий маълумотларга фақат хизмат вазифаси учун зарур бўлган ваколатли ходимлар кириши мумкин.
15.2. Ваколатли ходимлар шахсий маълумотларни махфий сақлаш ва қонунчилик талабларига риоя қилишлари шарт.
15.3. Ваколатсиз шахсларга маълумотларни ошкор қилиш тақиқланади, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


16-модда. Маълумотларни учинчи шахсларга бериш
16.1. Платформа шахсий маълумотларни учинчи шахсларга Қуйидаги ҳолларда тақдим этиши мумкин:
Иштирокчининг розилиги мавжуд бўлганда;
Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда;
Суд ёки ваколатли давлат органининг қонуний талаби асосида;
Платформа хизматларини таъминлаш учун жалб қилинган ҳамкорлар иштирокида, қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда.
16.2. Маълумотларни қабул қилувчи шахслар ҳам уларнинг махфийлигини таъминлашлари шарт.


17-модда. Маълумотларни йўқ қилиш
17.1. Қуйидаги ҳолларда шахсий маълумотлар қонунчилик талабларига мувофиқ ўчирилиши ёки йўқ қилиниши мумкин:
қайта ишлаш мақсади тугаганда;
сақлаш муддати якунланганда;
қонунчилик талаб қилганда;
маълумот субъектининг қонунчиликка мувофиқ мурожаати асосида.
17.2. Маълумотларни йўқ қилиш факти ички ҳисобга олиш тартибида қайд этилиши мумкин.


18-модда. Маълумотлар хавфсизлиги бузилганда ҳаракат қилиш
18.1. Агар шахсий маълумотлар хавфсизлигига таҳдид ёки бузилиш аниқланса, Платформа оператори уни бартараф этиш учун оқилона чораларни кўради.
18.2. Зарур ҳолларда қонунчилик талабларига мувофиқ ваколатли давлат органлари ва манфаатдор иштирокчиларга хабар берилиши мумкин.
18.3. Бундай ҳолатлар бўйича ички текширув ўтказилиши ва келгусида такрорланишининг олдини олиш чоралари кўрилиши мумкин.

5-БОБ. МАЪЛУМОТ СУБЪЕКТИНИНГ МУРОЖААТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


19-модда. Мурожаат қилиш ҳуқуқи
19.1. Маълумот субъекти Платформа операторига ўз шахсий маълумотларига оид масалалар бўйича мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
19.2. Мурожаат қуйидаги масалалар юзасидан берилиши мумкин:
Қандай маълумотлар сақланаётганини билиш;
Маълумотларни тузатиш;
Маълумотларни янгилаш;
Маълумотларни ўчиришни сўраш;
Маълумотларга ишлов беришни чеклашни сўраш;
Ушбу Сиёсат юзасидан тушунтириш олиш.


20-модда. Мурожаат бериш усуллари
20.1. Мурожаатлар қуйидаги каналлар орқали юборилиши мумкин:
Шахсий кабинет;
Telegram бот;
Расмий веб-сайт;
Электрон почта;
Платформада белгиланган бошқа алоқа воситалари.
20.2. Платформа мурожаат қилувчининг шахсини аниқлаш учун қўшимча маълумот ёки тасдиқлаш усулларини талаб қилиши мумкин.


21-модда. Мурожаатларни кўриб чиқиш
21.1. Платформа мурожаатларни қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда кўриб чиқади.
21.2. Агар мурожаатни кўриб чиқиш учун қўшимча маълумот талаб этилса, бу ҳақда мурожаат қилувчига хабар берилиши мумкин.
21.3. Жавоб электрон шаклда ёки қонунчиликда назарда тутилган бошқа усулда юборилиши мумкин.


22-модда. Асоссиз мурожаатлар
22.1. Такроран юборилган, ҳақорат мазмунидаги ёки қонунчилик талабларига зид мурожаатлар қонунчиликка мувофиқ кўриб чиқилмаслиги мумкин.
22.2. Мурожаатни рад этиш иштирокчининг қонунчиликда белгиланган бошқа ҳуқуқларини чекламайди.


23-модда. Нотўғри маълумотларни тузатиш
23.1. Агар шахсий маълумотлар нотўғри, эскирган ёки тўлиқ бўлмаганлиги аниқланса, Платформа уларни қонунчилик талабларига мувофиқ тузатиш чораларини кўради.
23.2. Маълумотларни тузатишдан олдин, зарур ҳолларда, тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилиниши мумкин.


24-модда. Мурожаатлар тарихи
24.1. Платформа мурожаатларнинг тарихи ва улар бўйича қабул қилинган қарорларни ички ҳисобга олиш мақсадида сақлаши мумкин.
24.2. Ушбу маълумотлар фақат қонунчиликка мувофиқ мақсадларда фойдаланилади.

6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


25-модда. Сиёсатга ўзгартиш киритиш
25.1. Платформа оператори ушбу Сиёсатга қонунчилик талаблари, ахборот технологияларининг ривожланиши ёки Платформа фаолиятини такомиллаштириш заруратидан келиб чиққан ҳолда ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.
25.2. Янги таҳрир Платформанинг расмий ахборот манбаларида эълон қилинади.
25.3. Янги таҳрирда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
Ҳужжат версияси;
Тасдиқланган сана;
Кучга кириш санаси.


26-модда. Сиёсатнинг амал қилиши
26.1. Ушбу Сиёсат тасдиқланган санадан бошлаб амал қилади.
26.2. Янги таҳрир қабул қилинган тақдирда аввалги таҳрир ўз кучини йўқотади, агар янги таҳрирда бошқача қоида белгиланмаган бўлса.


27-модда. Қонунчиликнинг устуворлиги
27.1. Агар ушбу Сиёсатнинг айрим қоидалари амалдаги қонунчиликка зид деб топилса, қонунчилик нормалари қўлланилади.
27.2. Айрим қоидаларнинг ҳақиқий эмас деб топилиши Сиёсатнинг қолган қисми амал қилишига таъсир этмайди.


28-модда. Операторнинг маълумотлари
Ушбу Сиёсат бўйича оператор:
Юридик шахс: ISHONCH PRIME MChJ
Платформа: ADOLAT ONLINE
Юридик манзил: (кейин киритилади)
Электрон почта: (кейин киритилади)
Телефон: (кейин киритилади) Расмий веб-сайт: (кейин киритилади)

AO-LP-003

Komissiya siyosati

КОМИССИЯ СИЁСАТИ

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Ҳужжатнинг мақсади
1.1. Ушбу Комиссия сиёсати ADOLAT ONLINE платформасида хизматлар учун комиссияларни ҳисоблаш, ушлаш, тақсимлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
1.2. Сиёсатнинг мақсади:
Иштирокчилар учун ҳисоб-китобларнинг шаффофлигини таъминлаш;
Платформа оператори ва хизмат кўрсатувчилар ўртасидаги молиявий муносабатларни тартибга солиш;
Ҳисоб-китобларда ягона қоидаларни белгилаш.


2-модда. Қўлланилиш доираси
Ушбу Сиёсат қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилади:
Адвокатлар;
Нотариуслар;
Медиаторлар;
Баҳоловчилар;
Бухгалтерлар;
Психологлар;
Таржимонлар;
Бошқа мутахассислар;
Хизмат буюртма қилувчи фуқаролар;
ISHONCH PRIME MChJ.


3-модда. Асосий атамалар
Комиссия — Платформа орқали кўрсатилган хизмат учун белгиланган тартибда Платформа операторига тўланадиган ҳақ.
Хизмат ҳақи — фуқаро ва мутахассис ўртасида келишилган хизмат қиймати.
Ҳисоб-китоб — маблағни қабул қилиш, тақсимлаш ва тўлаш жараёни.
Платформа оператори — ISHONCH PRIME MChJ.


4-модда. Комиссиянинг асосий тамойиллари
Комиссия сиёсати қуйидаги тамойилларга асосланади:
Шаффофлик;
Адолатли ҳисоб-китоб;
Электрон ҳисобга олиш;
Иштирокчилар учун тушунарлилик;
Қонунчиликка мувофиқлик.


5-модда. Комиссия қачон юзага келади
5.1. Комиссия Платформа орқали ташкил этилган хизмат муносабати натижасида ҳақиқий тўлов амалга оширилганда ҳисобланади.
5.2. Агар хизмат амалга ошмаган бўлса ёки тўлов қабул қилинмаган бўлса, комиссия ҳисобланмайди, агар қонунчилик ёки алоҳида келишувда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса.
5.3. Комиссиянинг миқдори ва ҳисоблаш тартиби Платформада эълон қилинган тарифлар ёки алоҳида келишувлар асосида белгиланади.

2-БОБ. ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


6-модда. Ҳисоб-китоб усуллари
6.1. Платформа орқали хизматлар учун ҳисоб-китоблар қонунчиликда рухсат этилган электрон тўлов воситалари орқали амалга оширилиши мумкин.
6.2. Ҳисоб-китоб жараёнида Платформа қонунчилик талабларига мувофиқ тўлов ташкилотлари, банклар ёки бошқа ваколатли молиявий хизмат кўрсатувчилар билан ҳамкорлик қилиши мумкин.


7-модда. Тўловларни қабул қилиш тартиби
7.1. Фуқаро хизмат ҳақини Платформада кўрсатилган тартибда тўлайди.
7.2. Тўлов амалга оширилганлиги ҳақида электрон тасдиқ шакллантирилиши мумкин.
7.3. Барча ҳисоб-китоблар электрон тарзда қайд этилади.


8-модда. Ҳисоб-китобларни амалга ошириш механизми
8.1. Агар қонунчилик ва техник имкониятлар рухсат этса, хизмат ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар хавфсиз ҳисоб-китоб механизми орқали амалга оширилиши мумкин.
8.2. Бундай механизмнинг мақсади:
фуқаро манфаатларини ҳимоя қилиш;
хизмат кўрсатувчи манфаатларини ҳимоя қилиш;
низолар хавфини камайтириш;
ҳисоб-китобларнинг шаффофлигини таъминлаш.
8.3. Ҳисоб-китоб механизмининг аниқ тартиби Платформанинг ички ҳужжатлари ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ белгиланади.


9-модда. Хизмат кўрсатувчига маблағни ўтказиш
9.1. Хизмат ҳақининг хизмат кўрсатувчига ўтказилиши хизматнинг бажарилганлиги ёки бошқа белгиланган шартлар асосида амалга оширилади.
9.2. Маблағларни ўтказиш тартиби Платформанинг ички регламентлари ва тўлов ташкилотлари қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.


10-модда. Комиссияни ушлаб қолиш
10.1. Платформа комиссияси хизмат ҳақидан алоҳида кўрсатилган тартибда ҳисобланади.
10.2. Комиссиянинг миқдори иштирокчиларга олдиндан маълум қилинади.
10.3. Комиссия ушлаб қолиш тартиби қонунчилик ва Платформа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

3-БОБ. НИЗОЛИ ҲОЛАТЛАРДА ҲИСОБ-КИТОБЛАР


11-модда. Хизмат бекор қилинганда
11.1. Агар хизмат кўрсатиш бошланмасидан олдин тарафлар келишувни бекор қилса ва ҳақиқий хизмат кўрсатилмаган бўлса, маблағ билан боғлиқ масала Платформанинг "Пул маблағларини қайтариш сиёсати" талабларига мувофиқ ҳал қилинади.
11.2. Комиссия фақат ҳақиқатан юзага келган хизмат муносабатлари бўйича ҳисобланади, агар қонунчилик ёки алоҳида келишувда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса. 11.3. Пул маблағини қайтариш билан боғлиқ муносабатлар AO-LP-004 — Пул маблағларини қайтариш сиёсати талабларига мувофиқ амалга оширилади.


12-модда. Низо юзага келганда
12.1. Агар фуқаро ва хизмат кўрсатувчи ўртасида хизмат сифати, ҳажми ёки бажарилиши бўйича низо келиб чиқса, тарафлар аввал Платформадаги судгача мурожаат қилиш тартибидан фойдаланишлари мумкин.
12.2. Платформа тарафлар ўртасида холис воситачи сифатида мурожаатларни қабул қилиши, кўриб чиқиши ва қонунчилик ҳамда ички ҳужжатлар доирасида тушунтиришлар бериши мумкин.
12.3. Платформа суд вазифасини бажармайди ва суд қарорларини қабул қилмайди.


13-модда. Комиссия ушланмайдиган ҳолатлар
Қуйидаги ҳолларда комиссия ушланмаслиги мумкин:
Тўлов амалга ошмаган бўлса;
Хизмат кўрсатиш муносабати юзага келмаган бўлса;
Техник хатолик туфайли ҳисоб-китоб амалга ошмаган бўлса;
Қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолатларда.


14-модда. Ҳисоб-китобларнинг электрон қайди
14.1. Барча ҳисоб-китоб операциялари электрон тарзда қайд этилиши мумкин.
14.2. Қайд этиладиган маълумотлар қуйидагиларни ўз ичига Олиши мумкин:
Операция санаси ва вақти;
Операция рақами;
Тўлов ҳолати;
Комиссия миқдори;
Тўловнинг якуний натижаси.
14.3. Электрон қайдлар қонунчиликда белгиланган тартибда сақланиши мумкин.


15-модда. Молиявий шаффофлик
15.1. Платформа ҳисоб-китоб жараёнларининг шаффофлигини таъминлашга интилади.
15.2. Комиссиялар ва ҳисоб-китобларга оид асосий шартлар иштирокчилар учун очиқ тарзда эълон қилинади.
15.3. Платформа комиссия миқдорини ўзгартирган тақдирда, бу ҳақда иштирокчилар олдиндан хабардор қилинади.

4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


16-модда. Комиссия сиёсатига ўзгартиш киритиш
16.1. Платформа оператори ушбу Комиссия сиёсатига қонунчилик талаблари, бизнес жараёнлари ёки Платформа фаолиятини такомиллаштириш мақсадида ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.
16.2. Янги таҳрир Платформанинг расмий ахборот манбаларида эълон қилинади.
16.3. Комиссия миқдори ёки ҳисоблаш тартиби ўзгарган тақдирда, бу ҳақда иштирокчиларга олдиндан хабар берилади.


17-модда. Қонунчиликнинг устуворлиги
17.1. Агар ушбу Сиёсатнинг айрим қоидалари қонунчиликка зид деб топилса, қонунчилик нормалари қўлланилади.
17.2. Айрим қоидаларнинг ҳақиқий эмас деб топилиши ушбу Сиёсатнинг бошқа қоидалари амал қилишига таъсир қилмайди.


18-модда. Низоларни ҳал қилиш
18.1. Комиссия ва ҳисоб-китобларга оид келишмовчиликлар, аввало, музокаралар ва Платформанинг судгача мурожаат қилиш тартиби орқали ҳал этилиши тавсия этилади.
18.2. Низо музокаралар орқали ҳал этилмаган тақдирда, у амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.


19-модда. Сиёсатнинг амал қилиши
19.1. Ушбу Комиссия сиёсати тасдиқланган санадан бошлаб кучга киради.
19.2. Комиссия сиёсати Оммавий офертанинг ажралмас қисми ҳисобланади.


20-модда. Оператор маълумотлари
Ушбу Сиёсат бўйича оператор:
Юридик шахс: ISHONCH PRIME MChJ
Платформа: ADOLAT ONLINE
Юридик манзил: (кейин киритилади)
Электрон почта: (кейин киритилади)
Телефон: (кейин киритилади)
Расмий веб-сайт: (кейин киритилади) AO-LP-004 ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИ ҚАЙТАРИШ СИЁСАТИ

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Ҳужжатнинг мақсади
1.1. Ушбу Пул маблағларини қайтариш сиёсати ADOLAT ONLINE платформаси орқали амалга оширилган тўловлар бўйича маблағларни қайтариш тартибини белгилайди.
1.2. Сиёсатнинг мақсади:
Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
Хизмат кўрсатувчилар манфаатларини таъминлаш;
Ҳисоб-китобларни шаффоф юритиш;
Маблағларни қайтаришда ягона тартибни белгилаш.


2-модда. Қўлланилиш доираси
Ушбу Сиёсат Платформа орқали амалга оширилган барча тўловларга нисбатан татбиқ этилади.


3-модда. Асосий тушунчалар
Қайтариш — қонунчилик, Оммавий оферта ёки мазкур Сиёсатда белгиланган асосларга кўра тўланган маблағни тўловчининг ўзига қайтариш.
Тўловчи — хизмат ҳақини тўлаган шахс.
Хизмат кўрсатувчи — Платформа орқали хизмат кўрсатувчи мутахассис.


4-модда. Қайтаришнинг асосий тамойиллари Пул маблағларини қайтаришда қуйидаги тамойилларга амал Қилинади:
Қонунийлик;
Адолатлилик;
Шаффофлик;
Ҳар бир ҳолатни алоҳида кўриб чиқиш;
Электрон ҳисобга олиш.

2-БОБ. ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИ ҚАЙТАРИШ АСОСЛАРИ


5-модда. Маблағ қайтарилиши мумкин бўлган ҳолатлар
Қуйидаги ҳолларда маблағни тўлиқ ёки қисман қайтариш масаласи кўриб чиқилиши мумкин:
5.1. Тўлов техник хатолик натижасида икки марта ёки бир неча марта амалга оширилган бўлса.
5.2. Хизмат бошланмасидан олдин тарафлар хизматни бекор қилишга келишган бўлса.
5.3. Тўлов нотўғри ҳисоб рақамига ёки техник носозлик туфайли амалга ошган бўлса.
5.4. Қонунчиликда назарда тутилган бошқа асослар мавжуд бўлса.


6-модда. Қайтариш рад этилиши мумкин бўлган ҳолатлар
Қуйидаги ҳолларда маблағни қайтариш рад этилиши мумкин:
6.1. Хизмат тўлиқ бажарилган бўлса.
6.2. Тўловчи хизмат натижасидан фойдаланиб бўлган бўлса.
6.3. Қайтариш қонунчиликка зид бўлса.
6.4. Тўловчининг талаби асоссиз деб топилса.


7-модда. Қайтариш бўйича мурожаат
7.1. Тўловчи маблағни қайтариш ҳақида Платформа орқали мурожаат юбориши мумкин.
7.2. Мурожаатда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
Ф.И.Ш.;
Тўлов санаси;
Операция рақами (мавжуд бўлса);
Қайтариш сабаби;
Зарур ҳолларда тасдиқловчи ҳужжатлар. AO-LP-004

3-БОБ. ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИ ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИ


8-модда. Мурожаатни қабул қилиш
8.1. Пул маблағини қайтариш ҳақидаги мурожаат Платформада назарда тутилган электрон усуллар орқали қабул қилинади.
8.2. Мурожаат қабул қилинганидан сўнг унга ягона рўйхат рақами берилиши мумкин.
8.3. Платформа мурожаат қабул қилинганлиги ҳақида мурожаат қилувчига электрон хабар юбориши мумкин.


9-модда. Мурожаатни кўриб чиқиш
9.1. Мурожаат қонунчилик, Оммавий оферта ва мазкур Сиёсат талабларидан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқилади.
9.2. Зарур ҳолларда Платформа:
Фуқародан;
Хизмат кўрсатувчидан;
Тўлов ташкилотидан;
Бошқа тегишли шахслардан қўшимча маълумот ёки ҳужжатлар талаб қилиши мумкин.
9.3. Барча ҳолатлар индивидуал тарзда баҳоланади.


10-модда. Қарор қабул қилиш
10.1. Мурожаат кўриб чиқилгандан сўнг қуйидаги қарорлардан бири қабул қилиниши мумкин:
Маблағни тўлиқ қайтариш;
Маблағни қисман қайтариш;
Қайтаришни рад этиш.
10.2. Қабул қилинган қарорнинг асослари мурожаат қилувчига электрон шаклда маълум қилиниши мумкин.


11-модда. Маблағни қайтариш усули
11.1. Қайтариш, қоида тариқасида, тўлов амалга оширилган усул орқали амалга оширилади, агар қонунчилик ёки техник имкониятлар бошқача тартибни талаб қилмаса.
11.2. Қайтаришнинг аниқ усули тўлов ташкилотининг қоидаларига ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.


12-модда. Қисман қайтариш
12.1. Агар хизмат қисман бажарилган бўлса, маблағни қисман қайтариш масаласи кўриб чиқилиши мумкин.
12.2. Қисман қайтариш миқдори хизматнинг ҳақиқатда бажарилган қисми, томонларнинг келишуви ва бошқа тегишли ҳолатлар инобатга олинган ҳолда белгиланиши мумкин.


13-модда. Техник хатолар
13.1. Техник носозлик ёки тизим хатоси натижасида юзага келган тўловлар бўйича ҳолатлар алоҳида тартибда кўриб чиқилади.
13.2. Бундай ҳолларда Платформа тўлов ташкилоти билан ҳамкорликда вазиятга ойдинлик киритиш чораларини кўради.

AO-LP-004

Pul mablag'larini qaytarish siyosati

4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


14-модда. Платформа операторининг ҳуқуқлари
14.1. Платформа оператори қонунчилик ва мазкур Сиёсатга мувофиқ:
Мурожаатни қўшимча ўрганиш;
Қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш;
Техник текширув ўтказиш;
Тўлов ташкилоти билан маълумотларни солиштириш;
Асоссиз мурожаатларни рад этиш ҳуқуқига эга.


15-модда. Иштирокчининг мажбуриятлари
15.1. Мурожаат қилувчи:
Ҳаққоний маълумотларни тақдим этиши;
Сохта ҳужжатлардан фойдаланмаслиги;
Қасддан ёлғон маълумот бермаслиги;
Платформа ходимларини ҳақорат қилмаслиги;
Мурожаат қилиш тартибига риоя қилиши шарт.


16-модда. Суиистеъмол қилишнинг олдини олиш
16.1. Агар маблағни қайтариш ҳуқуқидан қасддан суиистеъмол қилиш ҳолатлари аниқланса, Платформа қонунчиликка мувофиқ тегишли чораларни кўриши мумкин.
16.2. Такроран асоссиз мурожаатлар юбориш иштирокчининг бошқа ҳуқуқларини автоматик тарзда чекламайди, аммо ҳар бир ҳолат алоҳида баҳоланади.


17-модда. Сиёсатга ўзгартиш киритиш
17.1. ISHONCH PRIME MChJ мазкур Сиёсатга қонунчилик, бизнес жараёнлари ёки Платформа фаолиятини такомиллаштириш мақсадида ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.
17.2. Янги таҳрир расмий ахборот манбалари орқали эълон қилинади.


18-модда. Қонунчиликнинг устуворлиги
18.1. Агар ушбу Сиёсатнинг айрим қоидалари амалдаги қонунчиликка зид деб топилса, қонунчилик нормалари қўлланилади.
18.2. Бирор қоиданинг ҳақиқий эмас деб топилиши Сиёсатнинг қолган қисми амал қилишига таъсир қилмайди.


19-модда. Сиёсатнинг амал қилиши
19.1. Ушбу Сиёсат тасдиқланган санадан бошлаб кучга киради.
19.2. Ушбу Сиёсат ADOLAT ONLINE Оммавий офертасининг ажралмас қисми ҳисобланади.


20-модда. Оператор маълумотлари
Оператор:
ISHONCH PRIME MChJ
Платформа:
ADOLAT ONLINE
Юридик манзил:
(кейин тўлдирилади)
Электрон почта:
(кейин тўлдирилади)
Телефон:
(кейин тўлдирилади)
Расмий веб-сайт:
(кейин тўлдирилади) AO-LP-005 ADOLAT VERIFIED СИЁСАТИ

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Ҳужжатнинг мақсади
1.1. Ушбу ADOLAT VERIFIED сиёсати ADOLAT ONLINE платформасида фаолият юритувчи мутахассисларни текшириш, тасдиқлаш, уларга ADOLAT VERIFIED мақомини бериш, уни сақлаш, вақтинча тўхтатиш ва бекор қилиш тартибини белгилайди.
1.2. Ушбу сиёсатнинг асосий мақсадлари:
Фуқароларнинг ишончини ошириш;
Хизмат кўрсатувчилар ҳақида ишончли маълумотларни тақдим этиш;
Қалбаки ёки сохта маълумотлардан ҳимоя қилиш;
Платформа обрўсини таъминлаш;
Хизматлар сифати устидан назоратни кучайтириш.


2-модда. Қўлланилиш доираси
Ушбу сиёсат қуйидаги шахсларга нисбатан татбиқ этилади:
Адвокатлар;
Нотариуслар;
Медиаторлар;
Баҳоловчилар;
Бухгалтерлар;
Психологлар;
Таржимонлар;
Бошқа мутахассислар.


3-модда. ADOLAT VERIFIED тушунчаси
3.1. ADOLAT VERIFIED — бу Платформа томонидан ўтказилган текширув натижасида муайян мутахассиснинг тақдим этган маълумотлари ва ҳужжатлари белгиланган тартибда текширилганини билдирувчи махсус мақомдир.
3.2. ADOLAT VERIFIED мақоми мутахассиснинг давлат органи томонидан аккредитация қилингани ёки давлат кафолатига эга эканлигини англатмайди.
3.3. Ушбу мақом фақат Платформа доирасида амал қилади ва Платформа ўтказган текширув натижасини акс эттиради.


4-модда. VERIFIED мақомининг ҳуқуқий моҳияти
4.1. VERIFIED мақоми мутахассиснинг:
Шахси;
Тақдим этган ҳужжатлари;
Алоқа маълумотлари;
Касбий маълумотларининг маълум қисми Платформа томонидан текширилганлигини англатади.
4.2. VERIFIED мақоми:
Хизмат сифатига мутлақ кафолат бермайди;
Суд қарори ёки давлат экспертизаси ўрнини босмайди;
Давлат лицензиясининг ўрнини босмайди.


5-модда. VERIFIED мақомининг асосий тамойиллари
ADOLAT VERIFIED қуйидаги тамойилларга асосланади:
Холислик;
Қонунийлик;
Шаффофлик;
Барча иштирокчилар учун тенглик;
Манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик.

AO-LP-005

ADOLAT VERIFIED siyosati

2-БОБ. ADOLAT VERIFIED МАҚОМИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


6-модда. VERIFIED мақомини олиш учун мурожаат
6.1. VERIFIED мақомини олиш истагидаги мутахассис Платформа орқали электрон мурожаат юборади.
6.2. Мурожаатда Платформа талаб қилган маълумотлар ва ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилиши лозим.
6.3. Нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маълумотлар тақдим этилган тақдирда, Платформа мурожаатни кўриб чиқишни тўхтатиб туриши ёки рад этиши мумкин.


7-модда. Текширилиши мумкин бўлган маълумотлар
Платформа қонунчиликка мувофиқ қуйидаги маълумотларни текшириши мумкин:
Шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
Алоқа маълумотлари;
Диплом ёки малака ҳақидаги ҳужжатлар (мавжуд бўлса);
Лицензия ёки рухсатнома (талаб этилса);
Адвокатлик гувоҳномаси, нотариал лицензия ёки бошқа касбий ҳужжатлар;
Иш тажрибасига оид маълумотлар;
Бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар.


8-модда. VERIFIED мақомини бериш мезонлари VERIFIED Мақоми беришда қуйидаги ҳолатлар инобатга олинади:
Тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги;
Ҳужжатларнинг ўзаро мослиги;
Тақдим этилган маълумотларни текшириш имконияти;
Қонунчилик талабларига мувофиқлик;
Платформанинг ички текширув натижалари.


9-модда. VERIFIED мақомини бериш
9.1. Текширув муваффақиятли якунланган тақдирда, мутахассисга ADOLAT VERIFIED мақоми берилиши мумкин.
9.2. VERIFIED мақоми берилганлиги мутахассис профилида махсус белги орқали акс эттирилиши мумкин.
9.3. VERIFIED мақоми муддатсиз эмас ва Платформа томонидан даврий равишда қайта кўриб чиқилиши мумкин.


10-модда. VERIFIED беришни рад этиш қуйидаги ҳолларда VERIFIED мақоми берилмаслиги мумкин:
Ҳужжатлар сохта ёки ўзгартирилган бўлса;
Маълумотлар тасдиқланмаса;
Қонунчилик талаблари бажарилмаса;
Мутахассис зарур ҳужжатларни тақдим этмаса;
Платформага атайлаб ёлғон маълумот берилса.

3-БОБ. VERIFIED МАҚОМИНИ САҚЛАШ, ТЎХТАТИБ ТУРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ


11-модда. VERIFIED мақомини сақлаш
11.1. VERIFIED мақомига эга мутахассис Платформадаги маълумотларининг ҳаққонийлиги ва долзарблигини таъминлаши шарт.
11.2. Мутахассис қуйидаги ҳолатлар юз берганда маълумотларини янгилаши лозим:
Фамилия, исм ёки шариф ўзгарганда;
Алоқа маълумотлари ўзгарганда;
Лицензия ёки гувоҳнома муддати ўзгарганда;
Касбий фаолиятга таъсир қилувчи бошқа муҳим ҳолатлар юзага келганда.


12-модда. VERIFIED мақомини қайта текшириш
12.1. Платформа VERIFIED мақомига эга мутахассис ҳақидаги маълумотларни вақти-вақти билан қайта текшириши мумкин.
12.2. Қайта текшириш қуйидаги асосларда ўтказилиши мумкин:
Фуқаро мурожаати;
Давлат органларидан келган ахборот;
Мутахассиснинг маълумотлари ўзгарганлиги;
Ички мониторинг натижалари;
Бошқа асосли ҳолатлар.


13-модда. VERIFIED мақомини вақтинча тўхтатиб туриш
13.1. Қуйидаги ҳолларда VERIFIED мақоми вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин:
Қўшимча текширув талаб этилганда;
Ҳужжатлар янгиланиши кутилганда;
Асосли шикоят келиб тушганда;
Маълумотлар ҳаққонийлиги бўйича шубҳа пайдо бўлганда.
13.2. Вақтинча тўхтатиш мутахассиснинг Platformadan фойдаланиш ҳуқуқини автоматик равишда бекор қилмайди, агар бошқа қарор қабул қилинмаган бўлса.


14-модда. VERIFIED мақомини бекор қилиш
VERIFIED мақоми қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:
Сохта ҳужжатлар аниқланса;
Қасддан ёлғон маълумот берилса;
Лицензия ёки касбий ҳуқуқ бекор қилинса;
Мутахассис VERIFIED талабларини қўпол равишда бузса;
Суднинг қонуний кучга кирган қарори мавжуд бўлса;
Мутахассиснинг ўз аризасига кўра 14.3. VERIFIED мақомининг бекор қилиниши мутахассис рейтингига AO-LP-007 — Рейтинг ва баҳолаш сиёсатига мувофиқ таъсир кўрсатиши мумкин.


15-модда. VERIFIED мақомини қайта тиклаш
15.1. VERIFIED мақоми бекор қилинган шахс қонунчилик ва мазкур Сиёсат талабларига мувофиқ қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
15.2. Қайта мурожаат умумий VERIFIED текширув тартиби асосида кўриб чиқилади.
15.3. VERIFIED мақоми мавжудлиги мутахассис рейтингини шакллантиришда AO-LP-007 — Рейтинг ва баҳолаш сиёсатига мувофиқ инобатга олиниши мумкин.

4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


16-модда. VERIFIED мақомидан фойдаланиш
16.1. VERIFIED мақомига эга мутахассис ушбу мақомдан фақат ADOLAT ONLINE платформасида фойдаланиш ҳуқуқига эга.
16.2. VERIFIED белгисини Платформадан ташқарида давлат томонидан берилган мақом сифатида кўрсатиш ёки шундай таассурот уйғотиш тақиқланади.
16.3. VERIFIED белгисидан қонунчиликка, мазкур Сиёсатга ёки Платформанинг ички ҳужжатларига зид тарзда фойдаланишга йўл қўйилмайди.


17-модда. Платформа операторининг ҳуқуқлари
Платформа оператори қуйидаги ҳуқуқларга эга:
VERIFIED бериш ёки рад этиш;
Қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш;
Қайта текширув ўтказиш;
VERIFIED мақомини вақтинча тўхтатиш;
VERIFIED мақомини бекор қилиш;
Мазкур Сиёсатни такомиллаштириш.


18-модда. Мутахассиснинг ҳуқуқлари
VERIFIED мақоми учун мурожаат қилган мутахассис қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Текширув натижаси ҳақида маълумот олиш;
Қўшимча ҳужжатлар тақдим этиш;
Рад этиш сабаблари билан танишиш;
Камчиликлар бартараф этилгандан кейин қайта мурожаат қилиш.


19-модда. Қонунчиликнинг устуворлиги
19.1. Агар мазкур Сиёсатнинг айрим қоидалари амалдаги қонунчиликка зид деб топилса, қонунчилик нормалари қўлланилади.
19.2. Бирор қоиданинг ҳақиқий эмас деб топилиши ҳужжатнинг қолган қисми амал қилишига таъсир қилмайди.


20-модда. Сиёсатга ўзгартиш киритиш
20.1. ISHONCH PRIME MChJ мазкур Сиёсатга қонунчилик, технологиялар ёки Платформа фаолиятидан келиб чиққан ҳолда ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.
20.2. Янги таҳрир Платформанинг расмий ахборот манбаларида эълон қилинади.


21-модда. Сиёсатнинг амал қилиши
21.1. Ушбу Сиёсат тасдиқланган санадан бошлаб кучга киради.
21.2. Ушбу Сиёсат ADOLAT ONLINE Оммавий офертасининг ажралмас қисми ҳисобланади.


22-модда. Оператор маълумотлари
Оператор:
ISHONCH PRIME MChJ
Платформа:
ADOLAT ONLINE
Юридик манзил:
(кейин тўлдирилади)
Электрон почта:
(кейин тўлдирилади)
Телефон:
(кейин тўлдирилади)
Расмий веб-сайт:
(кейин тўлдирилади)

AO-LP-006

Axborot xavfsizligi siyosati

АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИ СИЁСАТИ

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Ҳужжатнинг мақсади
1.1. Ушбу Ахборот хавфсизлиги сиёсати ADOLAT ONLINE платформасида сақланадиган ва қайта ишланадиган ахборотнинг махфийлиги, яхлитлиги ва мавжудлигини таъминлашнинг асосий қоидаларини белгилайди.
1.2. Сиёсатнинг мақсади:
Фойдаланувчилар маълумотларини ҳимоя қилиш;
Ахборотнинг рухсатсиз ўзгартирилиши ёки йўқ қилинишига йўл қўймаслик;
Платформа ахборот тизимларининг барқарор ишлашини таъминлаш;
Киберхавфсизлик хавфларини камайтириш.


2-модда. Қўлланилиш доираси
Ушбу Сиёсат қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилади:
ADOLAT ONLINE веб-сайти;
Мобил илова (ишга туширилганда);
Telegram бот;
Ички бошқарув панели;
Маълумотлар базалари;
Серверлар;
ISHONCH PRIME MChJ ходимлари;
Платформага жалб қилинган техник мутахассислар.


3-модда. Ахборот хавфсизлигининг асосий тамойиллари
Платформада ахборот хавфсизлиги қуйидаги тамойилларга асосланади:
Қонунийлик;
Махфийлик;
Яхлитлик;
Мавжудлик;
Минимал зарур ваколат;
Шахсий жавобгарлик.


4-модда. Ҳимоя қилинадиган ахборот
Платформада қонунчиликка мувофиқ ҳимоя қилиниши лозим бўлган ахборотга қуйидагилар киради:
Шахсий маълумотлар;
Аккаунт маълумотлари;
Мурожаатлар;
Шартномалар;
Тўловларга оид маълумотлар;
VERIFIED текширув материаллари;
Ички хизмат маълумотлари;
Тизим журналлари (логлар);
Қонунчиликка мувофиқ ҳимоя қилиниши лозим бўлган бошқа маълумотлар.


5-модда. Ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқи
5.1. Ахборотдан фақат хизмат вазифасини бажариш учун зарур бўлган шахслар фойдаланиши мумкин.
5.2. Ҳар бир ходим ёки мутахассисга фақат ўз вазифасини бажариш учун зарур бўлган даражада рухсат берилади.
5.3. Рухсатсиз ахборотга киришга уриниш тақиқланади.

2-БОБ. АХБОРОТГА КИРИШ ВА ТЕХНИК ҲИМОЯ


6-модда. Фойдаланувчи аккаунтлари хавфсизлиги
6.1. Ҳар бир фойдаланувчи ўз аккаунтининг хавфсизлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
6.2. Фойдаланувчи:
Паролини бошқа шахсларга бермаслиги;
Паролини очиқ жойда сақламаслиги;
Бошқа шахс аккаунтидан фойдаланмаслиги;
Аккаунти бузилганлиги ҳақида дарҳол Платформага хабар бериши лозим.


7-модда. Парол сиёсати
7.1. Платформа мураккаб пароллардан фойдаланишни талаб қилиши мумкин.
7.2. Парол камида:
Ҳарфлар;
Рақамлар;
Махсус белгилардан иборат бўлиши тавсия этилади.
7.3. Пароллар очиқ матн кўринишида сақланмаслиги керак.


8-модда. Икки босқичли тасдиқлаш (2FA)
8.1. Платформа техник имкониятлар мавжуд бўлган тақдирда икки босқичли тасдиқлаш (2FA) механизмидан фойдаланиши мумкин.
8.2. 2FA қуйидаги усуллар орқали амалга оширилиши мумкин:
SMS код;
Электрон почта орқали код;
Аутентификатор дастурлари;
Бошқа хавфсиз усуллар.


9-модда. Ходимларнинг ахборотга кириши
9.1. Ҳар бир ходимга хизмат вазифаси учун зарур бўлган ҳажмдагина ахборотга кириш ҳуқуқи берилади.
9.2. Ходимлар ўртасида аккаунтлардан умумий фойдаланиш тақиқланади.
9.3. Ҳар бир амал тизим журналларида (логларда) қайд этилиши мумкин.


10-модда. Техник ҳимоя чоралари
Платформа қуйидаги техник чораларни қўллаши мумкин:
HTTPS шифрлаш;
Маълумотларни шифрлаш;
Резерв нусхалар (Backup);
Антивирус ҳимояси;
Сервер мониторинги;
Ҳавфсизлик журналлари (Security Logs);
Рухсатсиз киришни аниқлаш воситалари.


11-модда. Резерв нусхалар (Backup)
11.1. Платформа маълумотларнинг йўқолишининг олдини олиш мақсадида резерв нусхалар яратиши мумкин.
11.2. Резерв нусхалар асосий маълумотлардан алоҳида сақланиши мумкин.
11.3. Резерв нусхаларга кириш чекланган доирадаги ваколатли шахсларга берилади.


12-модда. Киберхавфсизлик ҳодисалари
12.1. Ахборот хавфсизлигига таҳдид ёки киберхавфсизлик ҳодисаси аниқланган тақдирда Платформа уни бартараф этиш чораларини кўради.
12.2. Зарур ҳолларда:
Тизим вақтинча чекланиши;
Айрим функциялар ўчирилиши;
Техник текширув ўтказилиши мумкин.
12.3. Агар қонунчилик талаб қилса, тегишли ваколатли давлат органлари белгиланган тартибда хабардор қилиниши мумкин.

3-БОБ. АДМИНИСТРАТОР ВАКОЛАТЛАРИ ВА АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИ НАЗОРАТИ


13-модда. Администраторларнинг ваколатлари
13.1. Платформа администраторларига ахборот тизимидан фақат ўз хизмат вазифаларини бажариш учун зарур бўлган ҳажмда фойдаланиш ҳуқуқи берилади.
13.2. Ҳар бир администратор учун шахсий аккаунт яратилади.
13.3. Бир аккаунтдан бир нечта шахс томонидан фойдаланиш тақиқланади.
13.4. Администраторларга берилган ҳуқуқлар уларнинг лавозими ва вазифаларига мувофиқ чекланиши мумкин.


14-модда. Кириш ҳуқуқларини бошқариш
14.1. Ахборот тизимида қуйидаги даражадаги кириш ҳуқуқлари жорий қилиниши мумкин:
Супер администратор;
Администратор;
Контент модератори;
Техник мутахассис;
Оператор;
Оддий фойдаланувчи.
14.2. Ҳар бир даража учун алоҳида ваколатлар белгиланади.
14.3. Ваколатлар заруратга қараб берилади, ўзгартирилади ёки бекор қилинади.


15-модда. Ҳаракатларни журналлаш (Audit Log)
15.1. Ахборот тизимида муҳим ҳаракатлар электрон журналларда (Audit Log) қайд этилиши мумкин.
15.2. Қайд этилиши мумкин бўлган ҳаракатлар:
Аккаунтга кириш;
Аккаунтдан чиқиш;
Маълумотларни ўзгартириш;
Ҳужжатларни юклаш;
Ҳужжатларни ўчириш;
VERIFIED мақомини бериш ёки бекор қилиш;
Администратор томонидан амалга оширилган бошқа муҳим ҳаракатлар.
15.3. Электрон журналлар ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ички назорат ва техник таҳлил мақсадида сақланиши мумкин. 15.4. Audit Log маълумотлари AO-LP-009 — Низоларни судгача ҳал қилиш ва низоларни кўриб чиқиш сиёсатига мувофиқ низоларни кўриб чиқиш жараёнида ёрдамчи техник маълумот сифатида фойдаланилиши мумкин.


16-модда. Ахборот хавфсизлиги бўйича ички назорат
16.1. Платформа ахборот хавфсизлиги ҳолатини мунтазам баҳолаш ва такомиллаштириш чораларини кўриши мумкин.
16.2. Ички назорат қуйидаги йўналишларни қамраб олиши мумкин:
Кириш ҳуқуқларини текшириш;
Логларни таҳлил қилиш;
Эҳтимолий хавфларни баҳолаш;
Техник носозликларни бартараф этиш;
дастурий таъминотни янгилаш.


17-модда. Маълумотларни сақлаш ва ўчириш
17.1. Маълумотлар қонунчилик ва Платформанинг ички ҳужжатларида белгиланган муддатларда сақланиши мумкин.
17.2. Сақлаш муддати тугагач ёки қонунчиликда назарда тутилган бошқа асослар мавжуд бўлганда маълумотлар ўчирилиши ёки шахсни аниқлаш имконини бермайдиган шаклга келтирилиши мумкин.
17.3. Маълумотларни ўчириш ёки архивлаш жараёни техник журналларда қайд этилиши мумкин.

4-БОБ. ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА ҲАРАКАТ ҚИЛИШ ВА ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


18-модда. Ахборот хавфсизлиги ҳодисаларига жавоб қайтариш
18.1. Ахборот хавфсизлигига таҳдид, маълумотлар сизиб чиқиши ёки киберҳужум белгилари аниқланган тақдирда, Платформа оператори хавфни чеклаш ва бартараф этиш чораларини кўради.
18.2. Зарур ҳолларда қуйидаги чоралар қўлланилиши мумкин:
Айрим аккаунтларни вақтинча чеклаш;
Тизимнинг айрим функцияларини вақтинча тўхтатиш;
Техник текширув ўтказиш;
Серверларни муҳофаза режимига ўтказиш;
Резерв нусхалардан маълумотларни тиклаш.
18.3. Қонунчилик талаб этган ҳолларда ваколатли давлат органларига тегишли тартибда ахборот тақдим этилиши мумкин.


19-модда. Маълумотларни тиклаш (Disaster Recovery)
19.1. Техник носозлик, сервер ишдан чиқиши ёки бошқа фавқулодда ҳолатлар юз берганда, Платформа маълумотларни резерв нусхалар асосида тиклаш чораларини кўриши мумкин.
19.2. Маълумотларни тиклаш жараёнида ахборотнинг яхлитлиги ва ҳаққонийлигини таъминлашга ҳаракат қилинади.
19.3. Барча маълумотларни тўлиқ тиклаш ҳар бир ҳолатда кафолатланмайди, аммо Платформа маълумотларни максимал даражада сақлаб қолиш чораларини кўради.


20-модда. Ахборот хавфсизлиги бўйича жавобгарлик
20.1. Ҳар бир фойдаланувчи ўз аккаунтидан фойдаланиш вақтида хавфсизлик қоидаларига риоя қилиши шарт.
20.2. Ходимлар ва техник мутахассислар ўзларига берилган кириш ҳуқуқларидан фақат хизмат вазифаларини бажариш учун фойдаланиши лозим.
20.3. Ахборот хавфсизлиги қоидаларини қасддан бузган шахс қонунчилик ва Платформанинг ички ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлиши мумкин.


21-модда. Сиёсатга ўзгартиш киритиш
21.1. ISHONCH PRIME MChJ ахборот хавфсизлиги соҳасидаги технологиялар, қонунчилик ёки Платформа эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ушбу Сиёсатга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.
21.2. Янги таҳрир расмий ахборот манбалари орқали эълон қилинади.


22-модда. Қонунчиликнинг устуворлиги
22.1. Агар мазкур Сиёсатнинг айрим қоидалари амалдаги қонунчиликка зид деб топилса, қонунчилик нормалари қўлланилади.
22.2. Бирор қоиданинг ҳақиқий эмас деб топилиши мазкур Сиёсатнинг бошқа қоидалари амал қилишига таъсир қилмайди.


23-модда. Сиёсатнинг амал қилиши
23.1. Ушбу Сиёсат тасдиқланган санадан бошлаб кучга киради.
23.2. Ушбу Сиёсат ADOLAT ONLINE Оммавий офертасининг ажралмас қисми ҳисобланади.


24-модда. Оператор маълумотлари
Оператор:
ISHONCH PRIME MChJ
Платформа:
ADOLAT ONLINE
Юридик манзил:
(кейин тўлдирилади)
Электрон почта:
(кейин тўлдирилади)
Телефон:
(кейин тўлдирилади)
Расмий веб-сайт:
(кейин тўлдирилади)

AO-LP-007

Reyting va baholash siyosati

РЕЙТИНГ ВА БАҲОЛАШ СИЁСАТИ

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Ҳужжатнинг мақсади
1.1. Ушбу Рейтинг ва баҳолаш сиёсати ADOLAT ONLINE платформасида мутахассислар фаолиятини баҳолаш, рейтинг шакллантириш ва уни эълон қилиш тартибини белгилайди.
1.2. Сиёсатнинг мақсадлари:
Хизматлар сифати оширилишини рағбатлантириш;
Фуқароларга мутахассис танлашда ёрдам бериш;
Шаффоф рейтинг тизимини шакллантириш;
Инсофсиз баҳоларнинг олдини олиш.


2-модда. Қўлланилиш доираси
Ушбу сиёсат қуйидаги мутахассисларга нисбатан Қўлланилади:
Адвокатлар;
Нотариуслар;
Медиаторлар;
Баҳоловчилар;
Бухгалтерлар;
Психологлар;
Таржимонлар;
Бошқа мутахассислар.


3-модда. Рейтинг тушунчаси
3.1. Рейтинг — бу Платформадаги мутахассис ҳақида шакллантирилган умумий баҳолаш кўрсаткичи ҳисобланади.
3.2. Рейтинг фақат битта фуқаронинг фикри асосида эмас, балки турли мезонлар йиғиндиси асосида шакллантирилиши мумкин.


4-модда. Баҳолаш тамойиллари
Рейтинг тизими қуйидаги тамойилларга асосланади:
Ҳолислик;
Шаффофлик;
Ҳаққонийлик;
Тенглик;
Суиистеъмолга йўл қўймаслик.


5-модда. Рейтингнинг таркибий қисмлари
Мутахассис рейтинги қуйидаги омиллар асосида шакллантирилиши мумкин:
Фуқароларнинг баҳолари;
Хизмат сифати;
VERIFIED мақоми;
Мурожаатларга жавоб бериш тезлиги;
Бажарилган ишлар сони;
Шикоятлар ҳолати;
Бошқа ички баҳолаш мезонлари.

2-БОБ. БАҲО БЕРИШ ВА РЕЙТИНГНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


6-модда. Ким баҳо бериш ҳуқуқига эга
6.1. Баҳо бериш ҳуқуқи, қоида тариқасида, Платформа орқали муайян мутахассисдан хизмат олган фойдаланувчига берилиши мумкин.
6.2. Платформа хизмат кўрсатилганлигини тасдиқловчи маълумотлар асосида баҳо бериш имкониятини чеклаши мумкин.
6.3. Бир хизмат бўйича бир фойдаланувчи томонидан такрорий баҳо бериш техник жиҳатдан чекланиши мумкин.


7-модда. Баҳолаш мезонлари
Фойдаланувчи қуйидаги мезонлар бўйича баҳо бериши мумкин:
Хизмат сифати;
Муомала маданияти;
Жавоб бериш тезлиги;
Тушунтириш сифати;
Белгиланган муддатга риоя қилиниши;
Умумий қониқиш даражаси.


8-модда. Изоҳ (шарҳ) қолдириш
8.1. Фойдаланувчи баҳо билан бирга изоҳ ҳам қолдириши мумкин.
8.2. Изоҳ ҳақорат, туҳмат, миллий, диний ёки бошқа адоват қўзғатувчи мазмунда бўлмаслиги лозим.
8.3. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид мазмундаги изоҳлар эълон қилинмаслиги ёки кейинчалик ўчирилиши мумкин.


9-модда. Сохта баҳоларнинг олдини олиш
9.1. Платформа қуйидаги ҳолатларда баҳони текшириши мумкин:
Битта қурилмадан кўп сонли баҳолар юборилганда;
бир хил мазмундаги такрорий шарҳлар аниқланганда;
Автоматлаштирилган дастурлардан (ботлардан) фойдаланиш белгилари мавжуд бўлганда;
Бошқа асосли шубҳалар юзага келганда.
9.2. Асосли шубҳа мавжуд бўлган тақдирда Платформа бундай баҳоларни вақтинча яшириши, қўшимча текшириши ёки ҳисобга олмаслиги мумкин.


10-модда. Рейтингни ҳисоблаш
10.1. Мутахассис рейтинги Платформанинг ички алгоритмлари асосида ҳисобланиши мумкин.
10.2. Рейтинг алгоритмига қуйидаги омиллар таъсир қилиши мумкин:
Баҳолар сони;
Баҳолар сифати;
VERIFIED мақоми;
Мурожаатларга жавоб бериш тезлиги;
Шикоятлар статистикаси;
Бошқа ички мезонлар.
10.3. Платформа рейтинг алгоритмини такомиллаштириш ҳуқуқига эга.


11-модда. Рейтингни сунъий ошириш ёки тушириш
11.1. Рейтингни сунъий равишда ошириш ёки бошқа мутахассиснинг рейтингини асоссиз туширишга қаратилган ҳаракатлар тақиқланади.
11.2. Бундай ҳолатлар аниқланганда Платформа:
Баҳоларни ҳисобга олмаслиги;
Рейтингни қайта ҳисоблаши;
Тегишли чеклов чораларини қўллаши мумкин.

3-БОБ. РЕЙТИНГГА ЭЪТИРОЗ, МОДЕРАЦИЯ ВА ҚАЙТА ҲИСОБЛАШ


12-модда. Рейтингга эътироз билдириш
12.1. Мутахассис ўзига нисбатан қолдирилган баҳо ёки изоҳ бўйича эътироз билдириш ҳуқуқига эга.
12.2. Эътироз Платформада назарда тутилган электрон тартибда юборилади.
12.3. Эътироз келиб тушганлиги рейтингни автоматик равишда ўчириш ёки ўзгартириш учун асос ҳисобланмайди.


13-модда. Модерация
13.1. Платформа қуйидаги ҳолатларда баҳо ва изоҳларни модерация қилиши мумкин:
Ҳақорат мавжуд бўлса;
Туҳмат белгилари аниқланса;
Одоб-ахлоқ қоидалари бузилса;
Рекламавий мазмун мавжуд бўлса;
Спам аниқланса;
Қонунчиликка зид ахборот тарқатилса.
13.2. Модерация жараёнида Платформа:
Изоҳни вақтинча яшириши;
Таҳрир қилмасдан ўчириши;
Қўшимча текширув ўтказиши мумкин.


14-модда. Рейтингни қайта ҳисоблаш
14.1. Қуйидаги ҳолларда рейтинг қайта ҳисобланиши мумкин:
Сохта баҳолар аниқланганда;
Техник хатолар юз берганда;
Модерация натижаларига кўра;
Алгоритм такомиллаштирилганда;
Бошқа асосли ҳолатларда.
14.2. Рейтингни қайта ҳисоблаш Платформа томонидан автоматик ёки қўлда амалга оширилиши мумкин.


15-модда. Изоҳларни ўчириш
15.1. Қуйидаги ҳолларда изоҳ ўчирилиши мумкин:
Ҳақорат ёки ҳақоратомуз иборалар ишлатилса;
Миллий, ирқий, диний адоват қўзғатилса;
Шахсий маълумотлар қонунга хилоф равишда ошкор қилинса;
Суд қарори мавжуд бўлса;
Қонунчилик талабларига зид ахборот жойлаштирилса.
15.2. Изоҳнинг ўчирилиши автоматик равишда рейтингнинг аввалги ҳолатига қайтарилишини англатмайди.


16-модда. Рейтингга таъсир қилувчи омилларни ўзгартириш
16.1. Платформа рейтинг ҳисоблаш мезонларини ва уларнинг улушини такомиллаштириш ҳуқуқига эга.
16.2. Бундай ўзгаришлар барча иштирокчиларга нисбатан бир хил тартибда қўлланилади.

4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


17-модда. Платформа ҳуқуқлари
17.1. Платформа қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Рейтингни ҳисоблаш;
Рейтингни қайта ҳисоблаш;
Баҳоларни текшириш;
Сохта баҳоларни ҳисобга олмаслик;
Изоҳларни модерация қилиш;
Рейтинг алгоритмини такомиллаштириш;
Мазкур Сиёсатга мувофиқ бошқа чораларни кўриш.
17.2. Барча қарорлар қонунчилик, мазкур Сиёсат ва Платформанинг бошқа ички ҳужжатлари асосида қабул қилинади.


18-модда. Мутахассис ҳуқуқлари
Мутахассис қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ўз рейтинги билан танишиш;
Ўз профилидаги изоҳларни кўриш;
Эътироз билдириш;
Қўшимча тушунтириш тақдим этиш;
камчиликлар бартараф этилгандан кейин рейтинг қайта кўриб чиқилишини сўраш.


19-модда. Фойдаланувчиларнинг мажбуриятлари
Фойдаланувчилар:
Хаққоний баҳо беришлари;
Ҳақоратли ёки туҳмат мазмунидаги шарҳлар қолдирмасликлари;
Бир неча аккаунт орқали сунъий рейтинг яратмасликлари;
Платформа қоидаларига риоя қилишлари шарт.


20-модда. Сиёсатга ўзгартиш киритиш
20.1. ISHONCH PRIME MChJ мазкур Сиёсатга қонунчилик, технологиялар ва Платформа эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.
20.2. Янги таҳрир расмий ахборот манбалари орқали эълон қилинади.


21-модда. Қонунчиликнинг устуворлиги
21.1. Агар мазкур Сиёсатнинг айрим қоидалари амалдаги қонунчиликка зид деб топилса, қонунчилик нормалари қўлланилади.
21.2. Бирор қоиданинг ҳақиқий эмас деб топилиши мазкур Сиёсатнинг бошқа қоидалари амал қилишига таъсир қилмайди.


22-модда. Сиёсатнинг амал қилиши
22.1. Ушбу Сиёсат тасдиқланган санадан бошлаб кучга киради.
22.2. Ушбу Сиёсат ADOLAT ONLINE Оммавий офертасининг ажралмас қисми ҳисобланади.


23-модда. Оператор маълумотлари
Оператор:
ISHONCH PRIME MChJ
Платформа:
ADOLAT ONLINE
Юридик манзил:
(кейин тўлдирилади)
Электрон почта:
(кейин тўлдирилади)
Телефон:
(кейин тўлдирилади)
Расмий веб-сайт:
(кейин тўлдирилади)

AO-LP-008

Kontentni moderatsiya qilish siyosati

КОНТЕНТНИ МОДЕРАЦИЯ ҚИЛИШ СИЁСАТИ

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Ҳужжатнинг мақсади
1.1. Ушбу Контентни модерация қилиш сиёсати ADOLAT ONLINE платформасида жойлаштириладиган барча ахборот, материаллар ва фойдаланувчилар контентини кўриб чиқиш ҳамда модерация қилиш тартибини белгилайди.
1.2. Сиёсатнинг мақсадлари:
Қонунчилик талабларига риоя қилиш;
Фойдаланувчилар хавфсизлигини таъминлаш;
Ҳақорат ва туҳматнинг олдини олиш;
Фирибгарлик ва спамни чеклаш;
Платформада соғлом ҳуқуқий муҳитни шакллантириш.


2-модда. Қўлланилиш доираси
Ушбу Сиёсат Платформада жойлаштириладиган қуйидаги материалларга нисбатан татбиқ этилади:
Мурожаатлар;
Шарҳлар;
Хабарлар;
Расмлар;
Видеолар;
Аудио файллар;
Ҳужжатлар;
Реклама материаллари;
Бошқа электрон контент.


3-модда. Контент тушунчаси
Ушбу Сиёсатда контент деганда Платформа орқали жойлаштирилган ҳар қандай матн, тасвир, овоз, видео, ҳужжат ёки бошқа электрон маълумот тушунилади.


4-модда. Модерация тушунчаси
Модерация — Платформага жойлаштирилган контентни мазкур Сиёсат ва қонунчилик талабларига мувофиқ текшириш, баҳолаш ва зарур ҳолларда чеклаш ёки ўчириш жараёнидир.


5-модда. Модерациянинг асосий тамойиллари
Контентни модерация қилиш қуйидаги тамойилларга Асосланади:
Қонунийлик;
Ҳолислик;
Тенглик;
Пропорционаллик;
Инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш;
Ахборот хавфсизлигини таъминлаш.

2-БОБ. ТАҚИҚЛАНГАН КОНТЕНТ ВА МОДЕРАЦИЯ ЧОРАЛАРИ


6-модда. Платформада тақиқланган контент
Платформада қуйидаги мазмундаги контентни жойлаштириш тақиқланади:
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид ахборот;
Ҳақорат, туҳмат ва шаън ҳамда қадр-қимматни камситувчи материаллар;
Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи материаллар;
Зўравонликка чақирувчи ахборот;
Экстремизм ёки терроризмни тарғиб қилувчи материаллар;
Порнографик материаллар;
Фирибгарликка оид ахборот;
Вируслар ёки зарарли дастурлар тарқатиш;
Сохта ҳужжатлар;
Бошқа шахснинг шахсий маълумотларини унинг розилигисиз эълон қилиш;
Муаллифлик ҳуқуқини бузувчи материаллар;
Қонунчиликда тақиқланган бошқа контент.


7-модда. Спам ва инсофсиз реклама
7.1. Қуйидагилар спам деб баҳоланиши мумкин:
Бир хил хабарларни такроран юбориш;
Оммавий рекламалар;
Автоматик юборилган хабарлар;
Хизматга алоқаси бўлмаган реклама.
7.2. Спам аниқланган тақдирда Платформа тегишли чеклов чораларини кўриши мумкин.


8-модда. Фирибгарликка қарши чоралар
8.1. Қуйидаги ҳаракатлар фирибгарлик белгилари сифатида баҳоланиши мумкин:
Бошқа шахс номидан аккаунт очиш;
Сохта VERIFIED мақомини кўрсатиш;
Қалбаки ҳужжат юклаш;
Ёлғон маълумот бериш;
Фуқароларни чалғитишга қаратилган ҳаракатлар.
8.2. Бундай ҳолатлар аниқланганда Платформа:
Аккаунтни вақтинча чеклаши;
Материалларни ўчириши;
VERIFIED мақомини бекор қилиши;
Зарур ҳолларда қонунчиликка мувофиқ ваколатли органларга мурожаат қилиши мумкин.


9-модда. Контентни вақтинча чеклаш
9.1. Агар жойлаштирилган материал бўйича қўшимча текширув талаб этилса, Платформа ушбу материални вақтинча яшириши мумкин.
9.2. Текширув якунлари бўйича материал:
Қайта тикланиши;
Таҳрир қилинмасдан ўчирилиши;
Чекловсиз қолдирилиши мумкин.


10-модда. Аккаунтга нисбатан чоралар
Қоидабузарлик хусусияти ва оғирлик даражасидан келиб чиқиб Платформа қуйидаги чораларни қўллаши мумкин:
огоҳлантириш;
Муайян функцияларни чеклаш;
Контентни ўчириш;
Аккаунтни вақтинча тўхтатиш;
Аккаунтни доимий блоклаш.


11-модда. Блоклаш тўғрисида қарор
11.1. Аккаунтни блоклаш тўғрисидаги қарор Платформа томонидан мазкур Сиёсат ва бошқа ички ҳужжатлар асосида қабул қилинади.
11.2. Қоидабузарлик бартараф этилган ёки техник хатолик аниқланган тақдирда, Платформа аккаунтни қайта фаоллаштириш масаласини кўриб чиқиши мумкин.

3-БОБ. МОДЕРАЦИЯ ҚАРОРЛАРИ ВА ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


12-модда. Модерация қарори устидан мурожаат қилиш
12.1. Контенти ўчирилган ёки аккаунтига чеклов қўлланилган фойдаланувчи мазкур қарор юзасидан Платформага электрон тарзда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
12.2. Мурожаатда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
аккаунт маълумотлари;
Қайси контент бўйича эътироз билдирилаётгани;
мурожаат сабаби;
Мавжуд бўлса, тасдиқловчи ҳужжатлар ёки бошқа далиллар.
12.3. Платформа мурожаатни кўриб чиқиб, қабул қилинган қарорни ўзгаришсиз қолдириши ёки қайта кўриб чиқиши мумкин.


13-модда. Контентни қайта тиклаш
13.1. Агар текширув натижасида контент ушбу Сиёсат ёки қонунчилик талабларини бузмаганлиги аниқланса, Платформа уни қайта тиклаши мумкин.
13.2. Контентни қайта тиклаш Платформа зиммасига мажбурият юкламайди ва ҳар бир ҳолат алоҳида баҳоланади.


14-модда. Платформа ҳуқуқлари
Платформа қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Контентни текшириш;
Модерация қилиш;
Вақтинча яшириш;
Ўчириш;
Чеклов чораларини қўллаш;
Қонунчилик ва мазкур Сиёсатга мувофиқ бошқа қарорлар қабул қилиш.


15-модда. Фойдаланувчининг жавобгарлиги
15.1. Фойдаланувчи Платформага жойлаштирган контент учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
15.2. Платформа фойдаланувчи томонидан жойлаштирилган ҳар бир материалнинг муаллифи ҳисобланмайди.
15.3. Агар фойдаланувчи томонидан жойлаштирилган материал учинчи шахслар ҳуқуқларини бузса, ушбу материал учун жавобгарлик қонунчиликка мувофиқ тегишли шахс зиммасида бўлади.


16-модда. Сиёсатга ўзгартиш киритиш
16.1. ISHONCH PRIME MChJ мазкур Сиёсатга қонунчилик, технологиялар ёки Платформа эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.
16.2. Янги таҳрир расмий ахборот манбалари орқали эълон қилинади.


17-модда. Қонунчиликнинг устуворлиги
17.1. Агар мазкур Сиёсатнинг айрим қоидалари амалдаги қонунчиликка зид деб топилса, қонунчилик нормалари қўлланилади.
17.2. Бирор қоиданинг ҳақиқий эмас деб топилиши мазкур Сиёсатнинг бошқа қоидалари амал қилишига таъсир қилмайди.


18-модда. Сиёсатнинг амал қилиши
18.1. Ушбу Сиёсат тасдиқланган санадан бошлаб кучга киради.
18.2. Ушбу Сиёсат ADOLAT ONLINE Оммавий офертасининг ажралмас қисми ҳисобланади.


19-модда. Оператор маълумотлари
Оператор:
ISHONCH PRIME MChJ
Платформа:
ADOLAT ONLINE
Юридик манзил:
(кейин тўлдирилади)
Электрон почта:
(кейин тўлдирилади)
Телефон:
(кейин тўлдирилади)
Расмий веб-сайт:
(кейин тўлдирилади)

AO-LP-009

Nizolarni sudgacha hal qilish siyosati

НИЗОЛАРНИ СУДГАЧА ҲАЛ ҚИЛИШ ВА НИЗОЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ СИЁСАТИ

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Ҳужжатнинг мақсади
1.1. Ушбу Сиёсат ADOLAT ONLINE платформаси фаолияти давомида юзага келиши мумкин бўлган низоларни судгача ҳал қилиш тартибини белгилайди.
1.2. Сиёсатнинг мақсадлари:
низоларни имкони қадар тинч йўл билан ҳал қилиш;
суд мурожаатлари сонини камайтириш;
тарафлар ўртасида адолатли муносабатларни таъминлаш;
мурожаатларни тезкор кўриб чиқиш.


2-модда. Қўлланилиш доираси
Ушбу Сиёсат қуйидаги иштирокчиларга нисбатан татбиқ этилади:
Фуқаролар;
Адвокатлар;
Нотариуслар;
Медиаторлар;
Баҳоловчилар;
Бухгалтерлар;
Психологлар;
Таржимонлар;
Бошқа мутахассислар;
ISHONCH PRIME MChJ.


3-модда. Низо тушунчаси
Ушбу Сиёсатда низо деганда Платформадан фойдаланиш жараёнида иштирокчилар ўртасида юзага келган ҳуқуқий ёки ташкилий келишмовчилик тушунилади.


4-модда. Судгача ҳал қилиш тамойили
4.1. Платформа иштирокчилари, қоида тариқасида, судга мурожаат қилишдан олдин низони судгача ҳал қилиш чораларини кўришга ҳаракат қилишлари лозим.
4.2. Судгача ҳал қилиш:
Электрон мурожаат;
Музокара;
Тушунтириш бериш;
Ихтиёрий келишув;
Медиация (агар тарафлар рози бўлса);
Қонунчиликда назарда тутилган бошқа усуллар орқали амалга оширилиши мумкин.


5-модда. Электрон мурожаат
5.1. Низо юзага келганда иштирокчи Платформа орқали электрон мурожаат юбориши мумкин.
5.2. Электрон мурожаатда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
Ф.И.Ш. ёки ташкилот номи;
Аккаунт маълумотлари;
Низонинг мазмуни;
Талаб;
Мавжуд бўлса, ҳужжатлар ва бошқа далиллар.
5.3. Электрон мурожаат рўйхатга олиниши мумкин.

2-БОБ. МУРОЖААТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ДАЛИЛЛАР БИЛАН ИШЛАШ ТАРТИБИ


6-модда. Мурожаатни қабул қилиш
6.1. Платформага келиб тушган ҳар бир мурожаат электрон тартибда рўйхатга олиниши мумкин.
6.2. Мурожаат қабул қилинган вақт, сана ва идентификация рақами автоматик шакллантирилиши мумкин.
6.3. Мурожаат юборилганлиги унинг автоматик равишда қаноатлантирилишини англатмайди.


7-модда. Мурожаатларни кўриб чиқиш муддати
7.1. Платформа мурожаатларни имкони қадар қисқа муддатларда кўриб чиқишга ҳаракат қилади.
7.2. Агар мурожаатни кўриб чиқиш учун қўшимча маълумотлар талаб этилса, фойдаланувчидан уларни тақдим этиш сўралиши мумкин.
7.3. Қўшимча маълумотлар тақдим этилмагунга қадар мурожаатни кўриб чиқиш жараёни вақтинча тўхтатилиши мумкин.


8-модда. Электрон далиллар
8.1. Низони кўриб чиқишда қуйидаги электрон маълумотлар далил сифатида инобатга олиниши мумкин:
Платформадаги ёзишмалар;
Электрон мурожаатлар;
Юкланган ҳужжатлар;
Аудио ва видео материаллар;
Электрон квитанциялар;
Электрон тасдиқлар;
Техник журналлар (Audit Log);
Бошқа электрон маълумотлар.
8.2. Электрон далиллар ҳаққонийлигини текшириш мақсадида Платформа қўшимча текширув ўтказиши мумкин.


9-модда. Audit Log маълумотлари
9.1. Платформанинг техник журналлари (Audit Log) низоларни кўриб чиқишда ёрдамчи техник маълумот сифатида фойдаланилиши мумкин.
9.2. Audit Log қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши мумкин:
Аккаунтга кириш вақти;
IP манзил ҳақидаги техник маълумотлар;
Амалга оширилган ҳаракатлар;
Ҳужжатларни юклаш ёки ўчириш вақти;
VERIFIED мақомидаги ўзгаришлар;
Бошқа техник қайдлар.
9.3. Audit Log маълумотлари шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда сақланади ва ишлатилади.


10-модда. Томонларнинг ҳуқуқлари
Низони кўриб чиқиш жараёнида ҳар бир иштирокчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ўз фикрини билдириш;
Далиллар тақдим этиш;
Тушунтириш бериш;
Қўшимча ҳужжатлар юбориш;
Қабул қилинган қарор билан танишиш.


11-модда. Қарор қабул қилиш
11.1. Платформа тақдим этилган маълумотлар ва мавжуд техник қайдлар асосида қарор қабул қилиши мумкин.
11.2. Қарор қуйидаги кўринишларда бўлиши мумкин:
Мурожаатни қаноатлантириш;
Қисман қаноатлантириш;
Мурожаатни рад этиш;
Қўшимча маълумот талаб қилиш;
Мурожаатни ваколатли органга йўналтириш (зарур ҳолларда).

3-БОБ. ОНЛАЙН МЕДИАЦИЯ ВА ИХТИЁРИЙ КЕЛИШУВ


12-модда. Онлайн медиация
12.1. Агар низо иштирокчилари рози бўлсалар, низо онлайн медиация тартибида ҳал қилиниши мумкин.
12.2. Онлайн медиация:
Видеомулоқот;
Аудиомулоқот;
Электрон ёзишмалар;
Платформанинг махсус медиация воситалари орқали амалга оширилиши мумкин.
12.3. Онлайн медиацияда иштирок этиш мутлақо ихтиёрий ҳисобланади.


13-модда. Медиатор иштирок этиши
13.1. Тарафлар ўзаро келишувга кўра Платформада рўйхатдан ўтган медиаторни жалб қилишлари мумкин.
13.2. Медиатор низони ҳал қилишда холислик, мустақиллик ва бетарафлик тамойилларига амал қилиши лозим.
13.3. Медиатор қабул қилган қарор эмас, балки тарафлар ўртасида эришилган келишув асосий натижа ҳисобланади.


14-модда. Ихтиёрий келишув
14.1. Тарафлар низони ўзаро келишув асосида исталган босқичда ҳал қилиш ҳуқуқига эга.
14.2. Келишув электрон шаклда расмийлаштирилиши мумкин.
14.3. Агар тарафлар келишувга эришсалар, низо мазкур келишув асосида якунланган деб ҳисобланиши мумкин.


15-модда. Келишув баённомаси
15.1. Платформа тарафларнинг розилигига кўра электрон келишув баённомасини шакллантириши мумкин.
15.2. Баённомада қуйидагилар кўрсатилиши мумкин:
Тарафларнинг маълумотлари;
Низонинг қисқача мазмуни;
Келишилган шартлар;
Келишув санаси;
Электрон тасдиқлар.
15.3. Электрон келишув баённомаси қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ расмийлаштирилиши мумкин.


16-модда. Низони якунлаш
16.1. Низо қуйидаги ҳолларда якунланган деб ҳисобланиши мумкин:
Тарафлар келишувга эришганда;
Мурожаат қайтариб олинганда;
Платформа қарори қабул қилинганда;
Тарафлар медиацияни муваффақиятли якунлаганда;
Қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолатларда.
16.2. Низо якунланганлиги ҳақида Платформа электрон хабарнома юбориши мумкин.

4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


17-модда. Қарорларни ижро этиш
17.1. Агар тарафлар ўзаро келишувга эришган бўлсалар, улар келишув шартларини виждонан бажаришга ҳаракат қилишлари лозим.
17.2. Платформа тарафлар ўртасидаги келишувнинг бажарилишини ташкил этишга кўмаклашиши мумкин, аммо келишувнинг амалда бажарилиши учун кафил ҳисобланмайди.
17.3. Агар келишув бажарилмаса ёки низо ҳал этилмаса, тарафлар қонунчиликда белгиланган тартибда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. 17.4. Аккаунтга нисбатан қабул қилинган қарорлар бўйича апелляция қилиш тартиби AO-LP-011 — Платформадан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.


18-модда. Платформанинг ҳуқуқий мақоми
18.1. ADOLAT ONLINE ҳуқуқий хизматларни ташкил этиш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш учун электрон ахборот платформаси ҳисобланади.
18.2. Платформа, агар қонунчилик ёки алоҳида шартномада бошқача назарда тутилмаган бўлса:
Суд вазифасини бажармайди;
Давлат органи ҳисобланмайди;
Тарафлар ўрнига қарор қабул қилмайди.
18.3. Платформа фақат ушбу Сиёсат ва бошқа ички ҳужжатларда назарда тутилган ваколатлар доирасида фаолият юритади.


19-модда. Масъулиятнинг чекланиши
19.1. Платформа иштирокчилар ўртасида тузилган келишувлар, шартномалар ёки ўзаро муносабатлар бўйича тараф сифатида иштирок этмайди, агар алоҳида шартнома билан бошқача белгиланмаган бўлса.
19.2. Платформа техник имкониятлар доирасида хизмат кўрсатади ва тарафлар томонидан қабул қилинган қарорлар учун жавобгар бўлмайди.


20-модда. Сиёсатга ўзгартиш киритиш
20.1. ISHONCH PRIME MChJ мазкур Сиёсатга қонунчилик, технологиялар ёки Платформа эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.
20.2. Янги таҳрир расмий ахборот манбалари орқали эълон қилинади.


21-модда. Қонунчиликнинг устуворлиги
21.1. Агар мазкур Сиёсатнинг айрим қоидалари амалдаги қонунчиликка зид деб топилса, қонунчилик нормалари қўлланилади.
21.2. Бирор қоиданинг ҳақиқий эмас деб топилиши мазкур Сиёсатнинг бошқа қоидалари амал қилишига таъсир қилмайди.


22-модда. Сиёсатнинг амал қилиши
22.1. Ушбу Сиёсат тасдиқланган санадан бошлаб кучга киради.
22.2. Ушбу Сиёсат ADOLAT ONLINE Оммавий офертасининг ажралмас қисми ҳисобланади.


23-модда. Оператор маълумотлари
Оператор:
ISHONCH PRIME MChJ
Платформа:
ADOLAT ONLINE
Юридик манзил:
(кейин тўлдирилади)
Электрон почта:
(кейин тўлдирилади)
Телефон:
(кейин тўлдирилади)
Расмий веб-сайт:
(кейин тўлдирилади)

AO-LP-010

Elektron hujjat aylanishi va elektron rozilik siyosati

ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТ АЙЛАНИШИ ВА ЭЛЕКТРОН РОЗИЛИК СИЁСАТИ

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Ҳужжатнинг мақсади
1.1. Ушбу Сиёсат ADOLAT ONLINE платформасида электрон ҳужжатлардан фойдаланиш, электрон розилик бериш ва электрон тасдиқлаш тартибини белгилайди.
1.2. Сиёсатнинг мақсади:
Электрон ҳужжат айланишини тартибга солиш;
Электрон розиликларнинг ҳуқуқий асосини белгилаш;
Иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлаш;
Электрон хизматларни қонуний ташкил этиш.


2-модда. Қўлланилиш доираси
Ушбу Сиёсат Платформа орқали расмийлаштириладиган барча электрон ҳаракатларга нисбатан қўлланилади.
Жумладан:
Рўйхатдан ўтиш;
Аккаунт яратиш;
Хизматга буюртма бериш;
Ҳужжат юклаш;
Электрон офертани қабул қилиш;
Электрон шартларга розилик бериш;
Электрон мурожаат юбориш;
Бошқа электрон ҳаракатлар.


3-модда. Электрон ҳужжат тушунчаси
Электрон ҳужжат деганда Платформа орқали электрон шаклда яратилган, сақланган, юборилган ёки қабул қилинган маълумот тушунилади.


4-модда. Электрон розилик
4.1. Фойдаланувчи Платформада белгиланган электрон ҳаракатларни амалга ошириш орқали ушбу ҳужжатларда назарда тутилган шартларга розилик билдириши мумкин.
4.2. Электрон розилик қуйидаги ҳаракатлар орқали тасдиқланиши мумкин:
Чекбоксни белгилаш;
«Қабул қиламан» тугмасини босиш;
«Рўйхатдан ўтиш» тугмасини босиш;
Электрон кодни киритиш;
Бошқа электрон тасдиқлаш усуллари.


5-модда. Электрон тасдиқлаш
5.1. Платформа иштирокчининг шахсини ёки ҳаракатини тасдиқлаш мақсадида қуйидаги усуллардан фойдаланиши мумкин:
SMS-код;
Электрон почта орқали код;
Telegram орқали тасдиқлаш;
VERIFIED тизими;
Икки босқичли тасдиқлаш (2FA);
Бошқа техник усуллар.
5.2. Электрон тасдиқлаш усуллари Платформа томонидан такомиллаштирилиши мумкин.

2-БОБ. ЭЛЕКТРОН ОФЕРТАНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ЭЛЕКТРОН РОЗИЛИКНИ ҚАЙД ЭТИШ


6-модда. Электрон офертани қабул қилиш
6.1. Фойдаланувчи Платформада электрон ҳаракатни амалга ошириш орқали ADOLAT ONLINE Оммавий офертасини қабул қилиши мумкин.
6.2. Қуйидаги ҳаракатлар электрон офертани қабул қилиш сифатида баҳоланиши мумкин:
«Рўйхатдан ўтиш» тугмасини босиш;
«Давом этиш» тугмасини босиш;
«Қабул қиламан» тугмасини босиш;
Электрон чекбоксни белгилаш;
SMS ёки бошқа тасдиқлаш кодини киритиш;
Бошқа электрон тасдиқлаш ҳаракатлари.
6.3. Электрон офертани қабул қилишдан аввал фойдаланувчига мазкур ҳужжатлар билан танишиш имконияти яратилади.


7-модда. Электрон розиликни қайд этиш
7.1. Электрон розилик берилганлиги техник воситалар орқали қайд этилиши мумкин.
7.2. Қайд этилиши мумкин бўлган маълумотлар:
Сана;
Вақт;
Аккаунт идентификатори;
Амал тури;
Тасдиқлаш усули;
Техник журнал (Audit Log) маълумотлари.
7.3. Ушбу маълумотлар Платформанинг ички техник қайдлари сифатида сақланиши мумкин.


8-модда. Вақт белгиси (Timestamp)
8.1. Электрон ҳаракат амалга оширилган вақт автоматик равишда қайд этилиши мумкин.
8.2. Вақт белгиси (Timestamp) электрон ҳаракатларнинг кетма-кетлигини аниқлаш учун хизмат қилади.
8.3. Вақт белгиси техник маълумот ҳисобланади ва низоларни кўриб чиқиш жараёнида ёрдамчи маълумот сифатида фойдаланилиши мумкин.


9-модда. Электрон розиликни қайтариб олиш
9.1. Агар қонунчиликда ёки алоҳида шартномада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, фойдаланувчи келгуси электрон ҳаракатлар учун бериладиган розиликни қайтариб олиш ҳуқуқига эга.
9.2. Илгари амалга оширилган ва ҳуқуқий оқибат юзага келтирган ҳаракатлар бўйича берилган розиликни қайтариб олиш ушбу ҳаракатларни автоматик равишда бекор қилмайди.
9.3. Розиликни қайтариб олиш тартиби Платформада назарда тутилган функционал ёки электрон мурожаат орқали амалга оширилиши мумкин.


10-модда. Электрон ҳужжатларни сақлаш
10.1. Платформа электрон ҳужжатлар ва электрон розиликларга оид техник маълумотларни қонунчилик ва ички ҳужжатларда белгиланган муддатларда сақлаши мумкин.
10.2. Сақлаш жараёнида ахборот хавфсизлиги ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш талабларига риоя қилинади.

3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


11-модда. Электрон ҳужжатларнинг ҳуқуқий аҳамияти
11.1. Платформа орқали расмийлаштирилган электрон ҳужжатлар қонунчилик талаблари ва ушбу Сиёсатга мувофиқ қўлланилади.
11.2. Электрон ҳужжатнинг ҳуқуқий аҳамияти ҳар бир аниқ ҳолатда амалдаги қонунчиликка мувофиқ баҳоланади.
11.3. Платформада қайд этилган техник маълумотлар (масалан, вақт белгиси, розилик қайдлари, техник журналлар) низоларни кўриб чиқиш жараёнида ёрдамчи маълумот сифатида фойдаланилиши мумкин.


12-модда. Техник носозликлар
12.1. Электрон хизматлардан фойдаланиш жараёнида техник носозликлар юзага келиши мумкин.
12.2. Бундай ҳолларда Платформа техник муаммони бартараф этиш учун зарур чораларни кўради.
12.3. Агар техник носозлик сабабли электрон ҳаракат тўлиқ амалга ошмаган бўлса, Платформа ушбу ҳолатни қайта кўриб чиқиши мумкин.


13-модда. Сиёсатга ўзгартиш киритиш
13.1. ISHONCH PRIME MChJ қонунчилик, технологиялар ёки Платформа эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда мазкур Сиёсатга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.
13.2. Янги таҳрир расмий ахборот манбалари орқали эълон қилинади.


14-модда. Қонунчиликнинг устуворлиги
14.1. Агар ушбу Сиёсатнинг айрим қоидалари амалдаги қонунчиликка зид деб топилса, қонунчилик нормалари қўлланилади.
14.2. Бирор қоиданинг ҳақиқий эмас деб топилиши мазкур Сиёсатнинг бошқа қоидалари амал қилишига таъсир қилмайди.


15-модда. Сиёсатнинг амал қилиши
15.1. Ушбу Сиёсат тасдиқланган санадан бошлаб кучга киради.
15.2. Ушбу Сиёсат ADOLAT ONLINE Оммавий офертасининг ажралмас қисми ҳисобланади.


16-модда. Оператор маълумотлари
Оператор:
ISHONCH PRIME MChJ
Платформа:
ADOLAT ONLINE
Юридик манзил:
(кейин тўлдирилади)
Электрон почта:
(кейин тўлдирилади)
Телефон:
(кейин тўлдирилади)
Расмий веб-сайт:
(кейин тўлдирилади)

AO-LP-011

Platformadan foydalanish qoidalari

ПЛАТФОРМАДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИ

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Ҳужжатнинг мақсади
1.1. Ушбу Қоидалар ADOLAT ONLINE платформасидан фойдаланиш тартибини белгилайди.
1.2. Қоидаларнинг мақсади:
Платформада тартиб-интизомни таъминлаш;
Иштирокчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
Ахборот хавфсизлигини таъминлаш;
Платформадан ҳалол ва қонуний фойдаланиш муҳитини яратиш.


2-модда. Қўлланилиш доираси
Ушбу Қоидалар Платформада рўйхатдан ўтган барча иштирокчилар учун мажбурий ҳисобланади.
Жумладан:
Фуқаролар;
Адвокатлар;
Нотариуслар;
Медиаторлар;
Баҳоловчилар;
Бухгалтерлар;
Психологлар;
Таржимонлар;
Бошқа мутахассислар.


3-модда. Фойдаланувчининг асосий ҳуқуқлари
Фойдаланувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
платформадан қонунчилик ва ички ҳужжатларга мувофиқ фойдаланиш;
Хизматларга буюртма бериш;
Мурожаат юбориш;
Электрон ҳужжатлардан фойдаланиш;
Техник ёрдам олиш;
Платформанинг ички сиёсати билан танишиш;
Ўз шахсий маълумотларини кўриш ва янгилаш.


4-модда. Фойдаланувчининг асосий мажбуриятлари
Фойдаланувчи:
Тўғри маълумот киритиши;
Бошқа иштирокчилар ҳуқуқларини ҳурмат қилиши;
Платформадан қонунчиликка мувофиқ фойдаланиши;
Логин ва паролини эҳтиёт қилиши;
VERIFIED мақомидан ноқонуний фойдаланмаслиги;
Ички ҳужжатларга амал қилиши шарт.


5-модда. Тақиқланган ҳаракатлар
Платформада қуйидаги ҳаракатлар тақиқланади:
Бошқа шахс номидан аккаунт очиш;
Ёлғон маълумот киритиш;
Бошқа шахс аккаунтидан рухсатсиз фойдаланиш;
Платформа ишига тўсқинлик қилиш;
Зарарли дастурлар тарқатиш;
Фирибгарлик қилиш;
Ҳақорат қилиш;
Туҳмат тарқатиш;
Муаллифлик ҳуқуқларини бузиш;
Қонунчиликда тақиқланган бошқа ҳаракатлар.

2-БОБ. АККАУНТ ХАВФСИЗЛИГИ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


6-модда. Аккаунт яратиш
6.1. Платформадан тўлиқ фойдаланиш учун фойдаланувчи шахсий аккаунт яратиши мумкин.
6.2. Бир шахс, қоида тариқасида, битта асосий аккаунтдан фойдаланади.
6.3. Агар қонунчилик ёки Платформа функционали талаб этса, бир шахсга тегишли қўшимча хизмат аккаунтлари ташкил этилиши мумкин.


7-модда. Логин ва парол
7.1. Фойдаланувчи ўз логини, пароли ва тасдиқлаш воситаларининг махфийлигини таъминлаши лозим.
7.2. Логин ва паролни учинчи шахсларга бериш тавсия этилмайди.
7.3. Агар фойдаланувчи логин ёки пароли ошкор бўлган деб ҳисобласа, у дарҳол:
паролни алмаштириши;
ёки Платформага хабар бериши лозим.


8-модда. Аккаунтдан фойдаланиш
8.1. Аккаунтдан фойдаланиш ҳуқуқи унинг эгасига тегишли.
8.2. Бошқа шахснинг аккаунтидан унинг рухсатисиз фойдаланиш тақиқланади.
8.3. VERIFIED мақомини бошқа шахсга бериш ёки ундан ноқонуний фойдаланиш тақиқланади.


9-модда. Аккаунт хавфсизлиги
9.1. Платформа қўшимча хавфсизлик чоралари сифатида:
SMS тасдиқлаш;
Электрон почта тасдиғи;
Telegram тасдиғи;
Икки босқичли тасдиқлаш (2FA);
Бошқа техник усулларни жорий қилиши мумкин.
9.2. Платформа шубҳали фаоллик аниқланган тақдирда аккаунтдан қўшимча тасдиқлашни талаб қилиши мумкин.


10-модда. Шубҳали фаоллик
Қуйидаги ҳолатлар шубҳали фаоллик сифатида баҳоланиши мумкин:
Қисқа вақт ичида турли қурилмалардан кириш;
Турли IP манзиллардан ғайриоддий киришлар;
Паролни қайта-қайта нотўғри киритиш;
Автоматлаштирилган ҳаракатлар;
Хавфсизлик тизими томонидан аниқланган бошқа хавф белгилари.


11-модда. Аккаунтни вақтинча чеклаш
11.1. Агар хавфсизликка таҳдид аниқланса, Платформа аккаунтдан фойдаланишни вақтинча чеклаши мумкин.
11.2. Бундай чеклов фойдаланувчининг шахсини тасдиқлаш ёки техник текширув ўтказиш учун қўлланилиши мумкин.
11.3. Текширув якунлангач, чеклов бекор қилиниши ёки қонунчилик ва ички ҳужжатларга мувофиқ бошқа қарор қабул қилиниши мумкин.

3-БОБ. АККАУНТНИ ТУГАТИШ, ЧЕКЛАШ ВА ТИКЛАШ


12-модда. Аккаунтдан фойдаланишни тўхтатиш
12.1. Фойдаланувчи исталган вақтда Платформадан фойдаланишни тўхтатиш ҳуқуқига эга.
12.2. Фойдаланувчи аккаунтини ёпиш ёки ўчириш тўғрисида электрон мурожаат юбориши мумкин.
12.3. Аккаунт ёпилганидан кейин қонунчиликка мувофиқ сақланиши шарт бўлган маълумотлар белгиланган муддатларда сақланиши мумкин.


13-модда. Аккаунтни вақтинча чеклаш
13.1. Платформа қуйидаги ҳолларда аккаунтдан вақтинча фойдаланишни чеклаши мумкин:
Хавфсизликка таҳдид мавжуд бўлса;
VERIFIED маълумотлари текширилаётган бўлса;
Қонунчилик ёки ички ҳужжатлар талаблари бузилганлиги ҳақида асосли гумон мавжуд бўлса;
Техник текширув ўтказилаётган бўлса.
13.2. Чекловнинг сабаби ҳақида фойдаланувчига электрон хабарнома юборилиши мумкин.


14-модда. Аккаунтни доимий чеклаш
14.1. Қуйидаги ҳолларда Платформа аккаунтдан доимий фойдаланишни чеклаши мумкин:
Бир неча марта қўпол қоидабузарлик содир этилса;
Фирибгарлик ҳаракатлари аниқланса;
Бошқа иштирокчилар ҳуқуқларига жиддий зарар етказилса;
Сохта VERIFIED мақоми олинганлиги аниқланса;
Суд қарори ёки ваколатли давлат органининг қонуний талаби мавжуд бўлса;
Қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолатларда.


15-модда. Аккаунтни тиклаш
15.1. Агар чеклов сабаблари бартараф этилган бўлса, фойдаланувчи аккаунтни тиклаш ҳақида мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
15.2. Платформа мурожаатни кўриб чиқиб:
Аккаунтни тиклаши;
Қўшимча маълумот талаб қилиши;
Чекловни сақлаб қолиши мумкин.
15.3. Ҳар бир мурожаат алоҳида ҳолатдан келиб чиқиб баҳоланади.


16-модда. Маълумотларни сақлаш
16.1. Аккаунт ёпилган ёки чекланган тақдирда ҳам қонунчиликка мувофиқ сақланиши лозим бўлган маълумотлар белгиланган муддатларда сақланиши мумкин.
16.2. Бундай маълумотлар:
Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш;
Ахборот хавфсизлиги;
Низоларни ҳал қилиш;
Қонунчилик талабларини бажариш мақсадларида ишлатилиши мумкин.


17-модда. Апелляция қилиш ҳуқуқи
17.1. Фойдаланувчи аккаунтга нисбатан қабул қилинган чеклов ёки бошқа қарор юзасидан электрон тартибда эътироз (апелляция) билдириш ҳуқуқига эга.
17.2. Апелляция AO-LP-009 — Низоларни судгача ҳал қилиш ва низоларни кўриб чиқиш сиёсатига мувофиқ кўриб чиқилади.

4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


18-модда. Фойдаланувчи масъулияти
18.1. Ҳар бир фойдаланувчи Платформада амалга оширган ҳаракатлари учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
18.2. Фойдаланувчи томонидан жойлаштирилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгарлик ушбу фойдаланувчи зиммасида бўлади.
18.3. Бошқа иштирокчиларга етказилган зарар учун жавобгарлик қонунчиликка мувофиқ белгиланади.


19-модда. Платформанинг ҳуқуқлари
Платформа қуйидаги ҳуқуқларга эга:
қонунчилик ва ички ҳужжатларга мувофиқ аккаунтларни текшириш;
Қоидабузарликларни аниқлаш;
Огоҳлантириш бериш;
Аккаунтни вақтинча чеклаш;
Аккаунтни доимий чеклаш;
VERIFIED мақомини қайта текшириш;
хавфсизлик чораларини кучайтириш;
Техник текширувлар ўтказиш.


20-модда. Форс-мажор ҳолатлари
20.1. Табиий офатлар, интернет тармоғидаги узилишлар, давлат органлари қарорлари, киберҳужумлар ёки Платформа назоратидан ташқари бошқа ҳолатлар туфайли хизмат кўрсатиш вақтинча чекланиши мумкин.
20.2. Бундай ҳолатларда Платформа имкони борича хизматларни қайта тиклаш чораларини кўради.


21-модда. Сиёсатга ўзгартиш киритиш
21.1. ISHONCH PRIME MChJ мазкур Қоидаларга қонунчилик, технологиялар ёки Платформа эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.
21.2. Янги таҳрир расмий ахборот манбалари орқали эълон қилинади.


22-модда. Қонунчиликнинг устуворлиги
22.1. Агар ушбу Қоидаларнинг айрим қоидалари амалдаги қонунчиликка зид деб топилса, қонунчилик нормалари қўлланилади.
22.2. Бирор қоиданинг ҳақиқий эмас деб топилиши ушбу Қоидаларнинг бошқа қоидалари амал қилишига таъсир қилмайди.


23-модда. Қоидаларнинг амал қилиши
23.1. Ушбу Қоидалар тасдиқланган санадан бошлаб кучга киради.
23.2. Ушбу Қоидалар ADOLAT ONLINE Оммавий офертасининг ажралмас қисми ҳисобланади.


24-модда. Оператор маълумотлари
Оператор:
ISHONCH PRIME MChJ
Платформа:
ADOLAT ONLINE
Юридик манзил:
(кейин тўлдирилади)
Электрон почта:
(кейин тўлдирилади)
Телефон:
(кейин тўлдирилади)
Расмий веб-сайт:
(кейин тўлдирилади)